Асосий мавзулар
14 june 2023

Хоразмда йўл қурилиш идораси бўлим бошлиғи пора билан ушланди

“Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан, асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд. 306 млн. сўм талаб қилиб, шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими ўзининг қайнотаси номида бўлган 4000 квадрат метр ер майдони 2021 йилда харидорга нотариал тартибда сотилганлигини била туриб, гўёки ушбу ер майдонида унинг ҳам улуши бўлганлигини рўкач қилиш орқали, ерни сотиб олган фуқародан ўз улуши сифатида 60 минг АҚШ доллар талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни таниши орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Элтуз Хоразм вилоятида кечаётган коррупция холатларини воқеаларни сиз биргаликда ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
19 january 2026
Аввал улар сени сезишмайди, кейин устингдан кулишади, кейин сенга қарши курашишади, кейин эса сен ғалаба қозонасан.
21 august 2024
Энди қатор-қатор Tahoe лар, 2 этажли коттежлар, 200-100-50 минг долларлаб совға саломлар ухлади. ХОҚ IBA раҳбари Умар Кремлёв номига ...
25 december 2023
Тошкент шаҳар ИИББ тарқатан расмий хабарга кўра, Ўзбекистонда ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг ...
2 february 2017
Шу кунларда Андижон шаҳрида турли мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Йўл ёқаларида оҳак тўла челак, супурги кўтариб кўча ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...