Cатира
7 october 2023

Спортчиларнинг Россия Федерациясидан чиқиб кетишини тақиқлашга «топшириқ» берилди

Невзоров телеграм каналида билдирилишича, Россияда спортчиларнинг мамлакат ҳудудини тарк этишини тақиқловчи «қарор» кучга кирмоқда. Муаллифнинг ёзишича, одамларни изоляция қилиш аслида аллақачон бошлаб юборилган. Бунга мисол қилиб у,  Путиннинг кечаги нутқида ҳам айтиб ўтган, «Россияда нормал ҳаётга бўлган умиддан буткул воз кечишга тўғри келади» деган гапларини иқтибос келтиради.

Айни пайтда оммани «зиндонбанд» қилиш амалиёти аста секин бошлаб юборилганини ёзади Невзоров. Унинг сўзларига кўра, буни энг аввало спортчилардан бошлашган. Эндиликда уларнинг махсус руҳсатсиз мамлакат ташқарисига чиқиши тақиқланади.

«Россиянинг дунёга уруш очиши касофати боис ҳар қандай ҳолатда «бандизиндон» бўлишдан ўзга чора қолмаслиги шубҳасиз эди», дейди у.

Унинг ёзишича, эски совет анъанасига кўра, спортчилар энг нодон тоифа ҳисобланган.

«СССР тажрибаси ҳақиқатдан ҳам уларни ҳар куйга солиш мумкинлигини исботлади. Улар мутлақо «фалокатни сезиш туйғуси»дан маҳрум, тобе ва патриот бўлишган, чунки касб тақозоси билан уларнинг ҳеч бир «ақлий фаолият» билан шуғулланишларига вақтлари бўлмаган», дея фикр юритади Невзоров.   

Лекин унинг ёзишича, бугун бу «эски обком ақидаси» билан қилинган ҳаракат ўзини оқламаслиги мумкин. Янги топшириқ, улар учун аслида россиядан нима қилиб бўлса ҳам ва бу қанчага тушчв ҳам «суриш» кераклигини англатувчи сигнал бўлиши мумкин.

«Бугунги спортсменларнинг ҳар ҳолда бу сигнални тўғри англайдиган даражада фаросатлари бор» дея таъкидлади Невзоров.

Тағин ўқинг
19 march 2019
Қозоғистонни 30 йил бошқарган 79 яшар президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида баёнот берди. ...
13 march 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиëев 2 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда “вилоятдаги МХХ ходимларининг аксар ...
3 february 2016
Мустақил журналист Малохат Эшонқулова навбатдаги видеолавҳасида яқинда ўзбек турмасидан озод этилган маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевга микрофон тутади. “Ўзбек ...
19 april 2019
Раccом ТузEltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...