Асосий мавзулар
23 november 2023

Наманганлик 42 яшар эркак ақидапарастликда айбланиб уч йилга қамалди

Жорий йилнинг 25 октябр куни, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди, 42 яшар МБни интернетда “диний ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва тарқатиш”да айблаб 3 йил озодликдан маҳрум қилди.

Элтузда нусхаси бўлган жазо ҳукмида билдирилишича, МБ «Redmi note 8 pro» русумли телефони орқали Однаклассники сайтида профил очиб, шу аккаунти орқали интернетдаги “турли ғоявий зарарли материалларни” томоша қилган, уларга “класс” босган ва тарқатган.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Однаклассники сайтига қўйилган “Устоз Абдуллоҳ домлага Устоз Абу Салоҳ домладан рад”, Рафиқ Камоловнинг “8-март байрами ҳақида”, “бенамозлик ҳақида” каби  постлари шулар жумласидандир.

Элтуз ўрганган тергов материалларида, жумладан, айбланувчининг Однаклассники сайтидаги “12 та гуруҳга аъзо бўлгани, 99 та фото, тўртта қайдлар жойлагани, шунингдек профилининг “Lenta” қисмида турли хил видео, аудио, фотоларга муносабат билдиргани қайд этилган.

2023 йилнинг 2 июнида МБ Наманган шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан бир нечта холислар ва гувоҳлар иштирокида қўлга олинди.   

Дастлабки тергов материаллари, экспертлар ҳулосасига таяниб суд уни ЖКнинг 244-моддаси 3 қисмининг “г” бандидаги жиноятни қилишда айбдор деб топди.

Мавсумий ишчи бўлган МБ муқаддам судланмагани, чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада ёлғиз боқувчи экани, қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб жазо енгиллаштирилди ва озодликни чеклаш жазосини яшаш жойида ўташи тайинланди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2025
Бугунги мақоламиз Ўзбекистондаги энергетика инқирози, Россияга қарамлик ва ўтган йилга якун ясаган бечора ўзбек дамасчисининг бир жуфт тешик кавуши ...
17 march 2020
Ўзбекистонга коронавирус пандемияси кириб келгани боис жорий йилнинг 16 мартидан карантин эълон қилиниши билан мамлакат бӯйлаб нарх-наво ошиши кузатилди. ...
13 february 2017
«Адолат» газетасининг ёзишича, шу номдаги социал демократик партия депутатлари уйма-уй юриб, «жойларда муаммоларни аниқлаб, аксариятини ҳал этяпти». Бу партия ...
6 september 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...