Асосий мавзулар
29 november 2023

Миллий гвардия жиноят оламидан қасос олди

Миллий гвардия ўз ходимларига қилинган ҳужумлар учун жиноят оламидан қасос олгани айтилмоқда.

Салом Қадрли мухлислар бугун 29 ноябр  Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Элтузнинг ички ишлардаги манбаларига кўра, кеча бутун Ўзбекистон бўйлаб жиноят олами вакилларининг оммавий равишда ҳибсга олинганига 26 ноябрда олти нафар Миллий Гвардиячиларнинг пичоқлангани сабаб бўлган.

Ўша куни Ташкентда оломон қозоғистонлик рэпер Jah Khaliba – нинг Ҳумо Аренасида бўлиб ўтган концертига кира олмаган ва орада катта издиҳом пайдо бўлган эди.

Ҳуқуқ тартибот органлари вазиятни назоратга олишга уринишар экан, номаълум шахслар улардан олти нафарини пичоқлаб кетганлар.

Миллий Гвардиячилар турли даражада тан жароҳати олганлар.

Ички ишлардаги Элтуз манбалари берган бу хабарни мустақил манбалар орқали тасдиқлатиб олишнинг имкони йўқ.

Пичоқвозларнинг жиноят олами вакилларига алоқадорлиги айтилган, аммо уларнинг бирортаси ҳам ҳозиргача ҳисбга олинмаган.

Элтуз манбалари, кўча авторитетларининг ҳибсга олиниши Миллий Гвардиячилар учун қасос амали деб айтмоқдалар.

Бир биридан мустақил Элтуз манбаларининг айтишича, кеча 28 ноябрь кечки 19 ларга яқин Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский лақабли Бахтиёр Қудратиллаев ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Юқори рутбали бир неча зобит 52 яшар Бахти Ташкентскийнинг Grand Mir меҳмонхонаси орқасида жойлашган домдаги квартирасидан “марҳамат қилиб, биз билан бирга келишингизга тўғри келади,” дея олиб кетганлар.  

Аввалроқ эса Салим Абдувалиевга яқин “Саидазиз медгородок” лақабли криминал авторитет Саидазиз Саидалиевни ва унинг ёнида бўлган яна тўрт кишини “маски шоу” қилиб ҳибсга олганлар. Ҳибсга олиш жараёнида Саидазиз ва унинг йигитлари қаршилик кўрсатганлар ва натижада қаттиқ калтакланган. Қўлга олиш амалиёти пайтида “Саидазиз Медгородок”нинг боши ёрилган.

Бундан ташқари Ғофир Раҳимовга яқин деб кўрилган “Завхоз” лақабли жиноий авторитет Баҳодир Султонов ҳам ҳибсга олинган.

Элтуз манбаларига кўра, Баҳодир Султоновни ҳам “ерда судраб олиб бориб машинага тиққанлар”.

Шунингдек Тошкентнинг эски шаҳар қисмидан бўлган “Зики эски шаҳар” лақабли криминал авторитет ушланган.

Элтуз манбаларининг айтишича, Ўзбекистон бўйлаб жаъми 200 дан ортиқ “блатнойлар” қамоққа олинган.

Улар ИИБ ва ИИВ бинолари ертўласига олиб бориб қамаб қўйилмоқда.

Жиноят олами вакилларини ушлаш амалиёти ҳуқуқ тартибот органларининг қўшма амалиёти дея баҳоланмоқда.

Элтуз манбаларининг тахмин қилишларича, охирги йилларда кузатилмаган кенг кўламли бундай амалиётни ўтказишга Ўзбекистон олий раҳбарияти томонидан буйруқ берилган бўлиши мумкин.

Элтуз воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.  

Тағин ўқинг
20 april 2018
Президент Мирзиёев 18 апрелда имзолаган қарорга кўра, Ўзбекистонда амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ...
9 august 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа иштонча – трусида ухлайди, ...
31 may 2017
Жиззах шаҳрида ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаси гала концертида қатнаша олмаган хонанда Шаҳноза Отабоева лицензиясидан маҳрум қилинди. Хонанда бу ...
15 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...