Асосий мавзулар
31 january 2024

Сурхондарёдаги интернатда ўқувчиларнинг заҳарланиши ортидан жиноий иш очилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида шу йилнинг 18 январь куни ўқувчилар овқатдан заҳарланганлиги ҳақида Элтуз хабар бергани ортидан кўплаб эътирозлар билдирилган эди. 

Бугунга келиб Болалар омбудсмани мактаб болаларининг заҳарланиши юзасидан олиб борилган  ўрганиш ишлари ҳақидақуйидаги маълумотни берди.

Аниқланишича, ушбу мактаб-интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи «Ўткир гастрит» аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳодиса тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилиши натижасида мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги, ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишга олиб келганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, айрим холатларга эътибор қаратсак. “Замон” мухбирига шифокор болалар овқатдан заҳарланмаган деб айтганди. Биз буни шубҳа остига олгандик. Ўшанда шифокор ёлғон гапиришга мажбурланганмиди ёки маҳаллий журналист? Нега бизда доимо бўлар иш бўлди, ёпиқ қозон ёпиқлигича қолсин қабилида иш тутишади? Кимнингдир ёпиқ қозони, ким учундир айни қозондаги овқатдан заҳарланган 33 нафар вояга етмаган болалар ҳаётидан азизми?  

 Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
5 march 2020
«E’zoz Max» хусусий бандлик агентлигининг Бирлашган Араб Амирликларига ишга жўнатиш ваъдасига ишониб катта пул тўлаган ўнлаб одам аросатда қолди. ...
4 september 2025
Компаси Каримовга қаратилганлар ва Ўзбекистондаги мустақилликдан сўнг тўнини тескари кийган собиқ коммунистлар ҳақида Рассом Туз аччиқ қилиб қуйидагиларни ёзди. ...
11 march 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келган. Дастлабки ...
15 may 2016
Республика Бош прокуратураси Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-профессорларидан пора олмаслик ҳақида кафолат хати ëздириб олди. Бу кафолат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...