Асосий мавзулар
12 march 2024

Андижондаги мактаб яқинида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Андижон вилояти Олтинкўл тумани   9-мактаб ёнидаги бинода 12 март куни соат эрталабки ўнга яқин ёнғин ходисаси содир бўлди. Расмий хабарга кўра бу бинода ошхона жойлашган ва унинг томи ёниб кул бўлган.

Шу куни соат 09:56 да ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин беш минут ичида ўраб олинган ва соат 10:14 да батамом ўчирилган.

Маълум бўлишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан  85 кв.м ҳажмдаги том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Элтуз Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг.

Салом қадрли мухлислар Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани   9-мактаб ёнидаги бинода бугун 12 март куни соат эрталабки ўнга яқин ёнғин ходисаси содир бўлди. Расмий хабарга кўра бу бинода ошхона жойлашган ва унинг томи ёниб кул бўлган.

Шу куни соат 09:56 да ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин беш минут ичида ўраб олинган ва соат 10:14 да батамом ўчирилган.

Маълум бўлишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан  85 кв.м ҳажмдаги том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Элтуз Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
30 march 2019
Тошкент аэропорти божхонасида китоблари ва телефони олиб қўйилган ўзбекистонлик шоир, хоразмлик 56 ёшли Маҳмуд Ражаб 30 март куни унга ...
24 march 2016
Туркманистон президентидан китоб совға олган мулозимлар уни манглайига суртмоқда. Eltuz.com айни ғаройиб сиғиниш ритуали акс этган ҳолатни ҳажв остига ...
9 october 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
18 march 2023
Қрим ярим ороли Россия армияси назорати остида 2014 йилнинг 18 мартида ўтказилган референдум натижасига кўра Россия таркибига қўшиб олинди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...