Асосий мавзулар
29 may 2024

Пешку ҳокими банк менежерини тепиб, мажлисдан ҳайдадими?

28 май куни Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги банк ходимлари билан кредитлар қайтими ва солиқ тушумлари масаласида мажлис ўтказаркан, қизишиб кетиб Алоқабанк етакчи менежерини ҳақорат қилиб, тепиб мажлисдан чиқариб юборган.

Бу маълумотни Элтузга йўллаган аноним манба ҳодиса 150 киши ўнгида юз берганини маълум қилди.

Элтуз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров билан ёзишмага киришди.

Ваҳоб Қаҳҳоров мажлисда топшириқларни бажармаган лоқайд ходимларни танқид қилганини тан олди.

Бироқ у банк ходимларига оёғининг учини ҳам теккизмаганини билдирди.

“Банк ходимини ҳеч ким тепган эмас. Бу маълумот ёлғон. Муҳокамада  Алоқа банк Бухоро филиали ходимлари ўзига бириктирилган маҳаллаларда кредитлар ажратиш масаласи жуда паст даражада бўлганлиги сабабли 5-6 та банк ходимидан ҳисобот сўралганда, мазкур ходим етарлича шуғуланмаганлиги, ҳатто йиғилишга ёзиб оладиган дафтарисиз, шунчаки бепарволик билан келганлиги учун, йиғилишдан чиқиб кетишини ва банк бошлиғига етказинглар бу ходимга  нисбатан чора кўрсин деб айтдим,” – деди Ваҳоб Қаҳҳоров. 

У мажлисдан сўнгра банк менежери билан учрашиб, гаплашиб олганини қўшимча қилди:

«Биз етакчи менежери Сардоржон билан гаплашиб олдик, бунақа гаплар Сардоржондан чиқмаган экан. Банк ходими билан орамизда ҳеч қандай адоватли масала йўқ. Кимгадир шунақа маълумот керак бўлганга ўхшайди», – деди Пешку ҳокими.

Ҳоким банкирни тепганми ёки тепмаганми – шудир ҳаёт-мамот масаласи.

Юқорида ҳоким ва банкирнинг суратлари тақдим этилди. Фотосуратлар тепки ҳақидаги мурожаатдан кейин Элтузга ҳоким томонидан берилди.

Тағин ўқинг
22 november 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган Германия президенти «Анавини ишдан ...
19 december 2019
Собиқ совет империяси ва Каримов ҳукуматининг қаттиқ қаршилигига қарамай, “Эрк” демократик партияси Мустақиллик декларациясини парламентга тақдим қилган ва 1990 ...
15 december 2025
Қотиллик АҚШнинг Род-Айленд штати Браун университетидаги отишма чоғида содир бўлди.  Отишма оқибатида ўзбек студенти Муҳаммад Азиз Умурзоқов ўлди.  Отишмада ...
14 november 2025
Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...