Асосий мавзулар
22 july 2024

ЎзМТРК – коррупция қурбонига айланган пропаганда қуроли

Элтуз ЎзМТРКнинг инқирози, коррупцияга ботган канал директорлари ҳақида бир неча бор хабар берди. Аҳвол ўнгланмади – телевидение Абдурашид Жўрабоев раислигида чўкишда давом этмоқда. Бу ҳақида мамлакатнинг энг нуфузли телеканали “Ўзбекистон 24” ходими маълум қилди.

Телерадиокомпаниянинг энг “эрка” канали “Ўзбекистон 24”да ойликлар кескин камайди. Телеканал ходимларининг аксарияти маошни ярим ойга етказолмасдан киракашлик қилишга мажбур.

Телеканалдаги айрим мутахассислар турли вазирликларнинг матбуот котиби бўлиб ҳам ишлайди. Масалан, Қурилиш вазирлиги матбуот котиби Саидносир Усмонов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаровнинг асосий иши телевидениеда ўз вазирлигини мақтаб, вазирликни Президентга кўз-кўз қилишдан иборат.

ЎзМТРКнинг “Спорт”, “Ёшлар”, “Маҳалла” телеканалида бўлгани каби “Ўзбекистон-24” телеканалида ҳам ўлпон тизими, яъни раҳбарга солиқ тўлаб ишлаш авж олган.

Телеканал директорига “откат” бериб ишловчилар бошқалардан 3-4 баробар кўп ойлик олишади. Канал директорининг ўринбосари Мадамин ҳожи Сафаровга яқин бошловчи аёллар Д.Э. ва Ҳ.Б., шунингдек, Шунқор Чориев ҳамда Шерзод Рўзиевлар мана шу туркумга мансуб.

Ўзбекистон 24 телеканалида журналистлар билан бир қаторда техник ходимларнинг маоши ҳам тушиб кетди – каналнинг видео инженерлари (монтажчилар) эътироз билдириб иш ташлашини маълум қилишди.

Шундан сўнг Мадамин ҳожи Сафаров уларнинг маошини янада пасайтириб “эркак бўлсаларинг гапингда туриб ишдан бўшаларинг” деди. Видео инженерларнинг кўпи ишдан бўшади.

Бугунги кунда телеканалда монтажчилар етишмаётганлиги боис Телевидение ва радио коллежида ўқиб, амалиёт ўташ учун келаётган ўқувчилар монтаж ишларига жалб қилиняпти.

Фақат Президент фаолияти билан боғлиқ кўрсатувлар тайёрлаш жараёнига яхши эътибор қаратилади. Ресурс етмай қолса, тепадан буйруқ билан хусусий телеканаллар (MY5, ZO‘R TV, UzReport) ходимлари ва техникалари жалб қилинади.

Чунки Президент билан боғлиқ телемаҳсулот сифатсиз чиқса, бунга аввало раҳбарият жавобгар бўлади.

“Ўзбекистон 24” жиддий ахборот канали – мамлакатнинг ташриф қоғози бўлиши керак. Бироқ монтажчилар – ҳаваскор талабалар, бошқа мутахассислар сариқ чақа ойлик учун номига ишлаб юрибди.
Телеканаллар телемарказдан техника ижарага олади – бу энг катта ўғрилик. Шу камералар, компьютерларни телевидениедан бошқа ҳеч қайси ташкилот ишлатмайди ахир.
Ҳар бир каналда ўз техникасини сотиб олишга шарт-шароит бор. Лекин давлат бюджетидан ажратилган маблағни айнан техника ижарасига деб “откат” қилиш қулайроқ. МТРК катта ва майда коррупциянинг қурбони бўлиб, ичдан чирияпти.

Элтуз МТРК атрофидаги хабар ва мурожаатларни таҳлил қилиб, ёритишда давом этади.

Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг.

Тағин ўқинг
25 may 2023
Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университети бировнинг лойиҳасини ўзлаштириб давлатдан 2 миллиард сўм  ундирмоқчи бўлганми? «Адабиëт университети надур?» Рассом ...
25 june 2020
Фарғона вилоятининг Бувайда ва Учкўприк туманларида ипак қурти боққан кам таъминланган оилалар Меҳнат вазирлиги ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ваъда ...
17 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
10 april 2018
Ўзбекистон президентининг балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг ижроси бош вазир Арипов, бош прокурор Муродов ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...