Асосий мавзулар
19 july 2025

БОТИР ЗОҲИДОВГА КАМБАҒАЛЛАР ҲИСОБИДАН САЁҲАТ ҚИЛИШ МЕРОСМИ?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги делегациясининг Женевага сафари учун давлат бюджети ҳисобидан тахминан 250–300 миллион сўм маблағ сарфланган.

Бу ҳақда Элтузга таъқиблардан қўрқиб исми ошкор бўлишини истамаган вазирлик мулозими маълум қилди.

Жорий йилнинг 2–10 июнь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 114-сессиясида мазкур вазирликдан 5 нафар ходим қатнашган. Улар орасида вазир Ботир Зоҳидов, ўзини Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи деб таништирган, аслида ўринбосар ҳисобланган Нилуфар Аманниязова ва халқаро бўлим ходимлари ҳам бўлган.

Ҳар бир делегация аъзоси учун кунига 3 миллион сўм меҳмонхона, 1,2 миллион сўм овқатланиш ва тахминан 10 миллион сўмлик бориш-қайтиш авиабилет харажатлари ҳисобланган. 

Аммо ушбу сафарнинг натижаси кутилганидек бўлмади — Халқаро Меҳнат Ташкилоти Ўзбекистоннинг меҳнат инспекцияси самарасиз иш олиб бораётганини таъкидлаб, мамлакатни қора рўйхатга киритди.

Жамоатчиликда эса шундай савол пайдо бўлади: бу миқдордаги маблағлар қанақа натижа учун сарфланди ва агар натижа бўлмаса, давлат пули ким томонидан ва қандай қилиб қайтарилади?

Бу ҳам етмагандек, вазирлик танқидий хулосалардан ҳеч қандай хулоса чиқармасдан 2025 йил июль ойи охирида Жанубий Кореяга ва август охирида Италиянинг Турин шаҳрига янги делегация жўнатишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд. Ҳар иккала сафарга ҳам Н.Аманниязова бошчилик қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ХМТ билан алоқаларни «мустаҳкамлаш» баҳонасида вазирлик ходимлари ҳар ой Женевага камида икки марта бориб келаётгани маълум қилинган. Аммо бу сафарлардан қандай фойда бор, қандай иш амалга оширилмоқда — халққа ҳисобот берилмаяпти.

Ишчи муҳитда эса гуруҳбозлик, шахсий алоқалар устувор. Оддий ходимлар четда қолиб, вазирга яқин шахслар сафарларга юборилаётгани айтилмоқда.

Бир оила 1,2 миллион сўм билан бутун ойни ўтказаётган шароитда, бир амалдор бу маблағни бир кунда сарфлаяпти. Давлат пули — бу халқнинг пули. Агар бу каби ҳолатларга барҳам берилмаса, вазирлик халқ ишончи ва сабрини бой бериши эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳ ўзингиздан.

Тағин ўқинг
28 april 2020
Куз ойининг қуёшли кунларидан бирида “барачний” Ҳасанбой ёнимга келди ва гапни чўзиб ўтирмай, “кетдик”, деди. “Қаерга?” – сўрадим ундан. – Ҳозир чойхонага ...
18 october 2015
Шохрух Алибоев, 2013 йилнинг 27 июнида ота онасидан ажратилиб болалар уйига топширилган эди. +видео
5 november 2018
Халқаро Олимпия қўмитаси норозилигига қарамай, 3 ноябрь кунги мажлисида АIBA – Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси 66 яшар Ғафур Раҳимовни ...
13 february 2020
Анвар Обиджоннинг 1983 йил ёзилган «Эй, ёруғ дунё!» китоби мазмуни баъзи жиҳатлари билан шу бугунги Ўзбекистонда юз берган воқеаларга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...