Асосий мавзулар
19 august 2025

Ислом цивилизация марказида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрида қурилаётган Ҳасти Имом мажмуасида жойлашган Ислом цивилизация маркази биносида ёнғин содир бўлди.

ФВВвазирлигига кўра, 19 август куни  соат 11 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизация маркази ҳудудида  ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шу куни Бухоро шаҳридаги тарихий Минораи Калон иморати яқинидаги ошхонада ҳам ёнғин содир бўлган. Аланга 1 соат давомида ўчирилган. Тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. Минораи Калонга шикаст етмагани айтилмоқда.

Хабарга кўра, Хасти Имомдаги ёнғин марказ биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш пайтида  технологик жараённинг бузилиши оқибатида келиб чиққан. Ёнғин манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан ўраб олинган ва соат 11.34 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида одамлар жабрланмагани ва бинонинг ички қисмига зарар етмагани айтилмоқда. Ёнғин оқибатида бинонинг том қисмида 19 квадрат метр майдондаги қоплама материаллари ёниб кетган.

Маълумот учун, 2019 йилда ҳам ушбу марказда ёнғин келиб чиққан эди.

Элтуз кун давомида Ўзбекистонда юз бераётган оид воқеа ва ҳодисаларни ёритишда давом этади. Каналга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
1 december 2025
Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик вазирлиги фаолияти юзасидан жамоатчиликда бир қатор савол ва ташвишлар пайдо бўлмоқда. Айрим манбаларда таъкидланишича, вазирликнинг ...
20 august 2024
Рассом Туз
8 june 2025
«Ишонч» фонди атрофидаги саволлар Тошкентлик фаол Ирина Матвиенко, «Ишонч» жамғармаси ҳузуридаги фуқаролик жамияти Маслахат кенгаши аъзоси сифатида, яқинда муҳим ...
19 july 2016
Бугун Ўзбекистоннинг таниқли ва жасур журналистлари бўлган Галима ва Багила Бухарбоеваларнинг оналари Манзура Бухарбоева вафот этгани ҳақида хабар топдик. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...