Асосий мавзулар
21 august 2025

«АNORBANK» БОШ МАСЛАҲАТЧИСИ МИЛЛИАРДЛАБ МАБЛАҒ ТАЛОН-ТОРОЖИДА АЙБЛАНМОҚДА

Тошкент шаҳрида «СREDIT HOUSE» ва «INFIN STROY INVEST» масъулияти чекланган жамиятлари жами 1,3 триллион сўмлик инвестициялари талон-торож қилгани фош этилди. Фирибгарлик схемаси бошида «Аnorbank» AЖнинг бош маслаҳатчиси Бахтиёр Амзаев турибди. Иш юзасидан дастлабки тергов хулосаси 8 августда эълон қилинган.

Тергов ҳужжатларига кўра, фирибгарлик икки босқичда амалга оширилган. Биринчи босқичда, Дмитрий Баженов исмли шахс 2018 йил 3 декабрда «CREDIT HOUSE» МЧЖни ташкил этиб, унинг норасмий раҳбарига айланади.

Дмитрий Баженов уюшган жиноий гуруҳ таркибида «Anorbank» ходими Бахтиёр Амзаев билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатади. Баженов, Амзаев ва бизга исми номаълум бошқа шахслар бир жиноий тўда бўлиб Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй қурувчи компаниялар ва мижозлар орасида таглик даллол вазифасини ўтайди. 

Жиноий тўда ташкил этган «CREDIT HOUSE» жами 826 нафар мижоз билан умумий қиймати 401 миллиард сўм бўлган уй-жой инвестиция шартномаларини тузди. Фирма мижозларга уйларни имтиёзли нархда такдим этиш ваъдаси билан улардан бошланғич тўлов сифатида жами 224,7 миллиард сўм ундирган.

Кейин, ушбу маблағнинг фақатгина 103,2 миллиард сўмини ҳақиқий қурувчи корхоналарга ўтказиб, қолган 121,5 миллиард сўм (тахминан 10 миллион доллар) микдоридаги асосий қисмини ўзлаштириб, талон-торож қилишган.

Натижада, «CREDIT HOUSE» фирмасига ишонган кўплаб оилалар пул ва уйсиз қолди.

2020 йилга келиб Баженов «INFIN STROY INVEST» МЧЖга асос солиб, ушбу фирмага ҳам норасмий раҳбарлик қила бошлайди. Ушбу компания орқали яна 27 та қурувчи ташкилот билан 726,9 миллиард сўмлик шартномалар тузиб ва 1142 нафар мижоздан янги тўловлар тўпланган.

«Anorbank» АЖнинг бош маслиҳатчиси Бахтияр Амзаевнинг ушбу схемада энг асосий вазифани бажарган. Ўз мансабини суистеъмол қилган Амзаев, «Anorbank» обрўси, ишончлилиги ва мустаҳкамлиги ҳақида гапириб мижозлар ишончини қозонган. Банк ходимининг иштироки барча жараёнларга расмий тус бериб, фирма ҳақидаги ҳар қандай шубҳа-гумонни нари қилган. 

Тергов департаментининг 2025 йил 8 августдаги қарорига кўра, Амзаев Бахтиярга нисбатан олинган «гаров» чораси етарли эмас деб топилиб, чунки у янги жиноятлар содир этиши мумкинлиги ва етказган зарари жуда катталиги сабабли, гаров ўрнига «қамокқа олиш» тўғрисида судга илтимоснома юборилди.

Фирибгарлик сабабли 2000 нафарга яқин оила уй учун йиғилган маблағи ва вақтини йўқотди. Демак, қурилиш соҳасидаги транзакциялар ва инвестициялар, хусусий фирмалар фаолиятини янада изчил назорат қилиш механизмларини яратиш зарур.

 Ҳозир тергов давом этмоқда – жабрланганлар жиноий тўданинг бошқа аъзолари ҳам жавобгарликка тортилишидан умидвор.

Тағин ўқинг
19 july 2025
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги делегациясининг Женевага сафари учун давлат бюджети ҳисобидан тахминан 250–300 миллион сўм маблағ сарфланган. Бу ...
14 august 2017
2015 йилнинг 25 сентябрида Хоразмга мажбурий меҳнат мониторинги учун борган мустақил журналист Малохат Эшонқулова ва ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевалар ...
13 october 2023
РТ: Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам! МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар ...
3 april 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг меросхўри бўлган Давлат хавфсизлик хизмати ҳали ҳам мухолифатни мавжуд ҳокимиятнинг душмани деб билади. ДХХ раиси Ихтиёр ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...