Асосий мавзулар
25 august 2025

БМТ БАЁНОТЛАРИНИ ҲЕЧ КИМ ЎҚИМАЁТГАНИ ҲАҚИДА БАЁНОТ БЕРДИ

Бугун гапирмоқчи бўлганим ҳақиқатан ҳам муҳим мавзу. Лекин у кўпчилик учун қизиқ эмас деган гумондаман. Чунки мавзу яланғоч депутат аёл видеосига оид эмас, балки Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган Бирлашган миллатлар ташкилотининг жаҳоншумул баёнотлари ва уларни дунёда ҳеч ким тингламаётганига оид. Ҳар ҳолда БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш 1 август куни шундай баёнот берди. БМТ баёнотларини ҳеч ким ўқимайди.

Маълум бўлишича БМТнинг дунёдаги айнан қирғинбарот урушлар, очарчилик ва геноцидга қарши баёнотлари одамлар учун шунчаки аҳамиятсиз чиқишлар бўлиб қолмоқда. 

Ҳолбуки инсониятни ҳалокат ёқасига келтирган II жаҳон урушидан сўнг дунё ҳамжамияти яна бир бора шундай даҳшатни бошдан кечиришни асло истамаслигини англаб етган ва турли давлатлар учун баҳс, муроса ва келишув майдони ўлароқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти юзага келган эди. Ўзбекистон эса БМТ сафига 1992 йилнинг 2 мартида қўшилган.

Ташкилот асосини хавфсизлик кенгаши таркибидаги Буюк Британия, АҚШ, Франция, Хитой ва СССР мақомининг меросхўри бўлган Россия ташкил этади. Айнан мана шу аъзоларнинг вето ҳуқуқи сабаб БМТдаги муҳим сиёсий-дипломатик резолюциялар, қарор ва режалар амалга ошмай қолади.  Ҳеч қайси мамлакат ўз суверенитетининг муайян бир қисмини БМТга қўш-қўллаб топширишни истамайди.

Бугун деярли бутун дунё мамлакатларини бирлаштирган ягона халқаро ташкилот муҳим сиёсий жараёнларга мутлақо таъсир ўтказолмаяпти.

Ғазодаги уруш, уйғурлар геноциди, Россия-Украина уруши, Мъянмадаги қирғин – БМТ бу жараёнларнинг барчаси ҳақида «чуқур ҳавотир билдириш» билангина чекланмоқда. 

БМТ баёнотига кўра, ташкилотнинг энг қизиқ баёнотларини узоғи билан беш минг киши ўқийди, ўртача ҳисобда эса баёнотларни фақат минг киши кўздан кечиради. 

Тан олиш лозим, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маданий-тарихий меросни сақлаш бўйича ЮНЕСКО лойиҳаси, болалар муҳофазаси бўйича ЮНИСЕФ, ЖСТ, Халқаро валюта жамғармаси кабилар ўз мақсад вазифаларини тўлақонли адо этмоқда ва соҳалар бўйича ҳал қилувчи ролга эга. 

Бироқ ташкилот айнан сиёсий-дипломатик жабҳада инқирозни бошдан кечирмоқда. Дунё мамлакатлари етакчилари БМТ мажлисларига баҳс-мунозара форумидек қарашади. Мармар минбарда нутқ ирод этиш сиёсий олифталикка айланиб қолди. БМТ йирик мамлакатларга таъсир этиш ричаглари, босим воситаларига эга эмас. 

Бугун БМТнинг конфликтлар ҳақидаги сиёсий баёнотлари печкага қараб югуриб кетаётган болага қараб «борма, куясан», «ана куйдинг» қабилидаги бепарво хитобни эслатади холос.

Элтуз бу борада самимий ҳавотирини изҳор этади. Каналимизга обуна бўлинг, видео юзасидан изоҳ қолдиринг.

Тағин ўқинг
16 december 2025
Тадбиркорларга жарима тайинлайдиган солиқ серверлари шу кеча-кундузда ишдан чиқди. Натижада,  ҳисоботларни жўнатишда қийинчиликлар юзага келди.   «My.soliq.uz тизимида ишловчи ...
25 october 2021
Марказий сайлов комиссияси 25 октябрь куни президент сайлови натижалари тўғрисида баёнот берди. Дастлабки натижаларга кўра, сайловда Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ...
11 october 2016
Мажбурий меҳнат мониторинги билан шуғулланаётган «Қўрқмаслар» гуруҳи фаоли Малохат Эшоқулованинг eltuz.com мухбирига берган интервьюсига кўра, уларни чўл зонасидаги «Қирлишон» ...
26 december 2016
25 декабр куни швед полициясидан ўзининг депорт қилингани ҳақидаги хабарни эшитган 34 ёшли Жавлон Мухсинов қўллари ва қорнини тиғ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...