Асосий мавзулар
31 august 2025

Мустақиллик концертида пропаганда илми йўқ

Кринж концертда Мадвазирдан тортиб яқинда памперсдан гаршўкка ўтирган болагача «Янги Ўзбекистон» ҳақида ашла айтди. 

Хўш, бунинг нимаси ёмон? Сиёсий тузум яъни давлатчилик шакли мутлақ ўзгармаган тақдирда юрт тарихини даврлаштириш, эски даврни тўлиқ кўмиб юбориш – энг аҳмоқона ғоя. Ўзбекистонда бошқарув маъмурияти ўзгарди, лекин давлат тузуми ўша-ўша. Масалан, ҳозир толиб баччавозлар Афғонистон мустақиллигини нишонласа, «Янги Афғонистон» деб ашла айтилса бўлавуради. Чунки бу бит соқол толиблар фақат Ашраф Ғанини қувиш билан чекланмади, улар дунёвий давлатни бузиб, устига чиқиб тепкилаб, 7-аср форматидаги тузумни ўрнатди.

Ўзбекистондачи? Ўзбекистонда нима бўлди? Табиатан ўжар, руҳан касал авторитар Президент ўлди, обориб кўмишди. Давлат тузуми ҳалиям секуляр, иқтисоди ҳалиям капиталистик, байроқ, гимн ўзгармади. Энг муҳими, Каримов даврида иккинчи бўлган шахс бугун биринчи. Ҳа, унинг сиёсати енгилроқ, капитал кўпайди. Ва бу жуда яхши аломат. Лекин асос барибир 1991 йилда қўйилган.

Ўша ўжар диктатор ўлганида тобут кортежи ортидан уввос солиб йиғлаб югурган Муножот кампир бугун янги Ўзбекистон риторикасига ўтволди. Мустақиллик проспектида узун қора катафалк изидан айтиб-айтиб йиғлаганди. Бугун 180 градус терс бурилиш. Мана бу эса саводсиз ва тўпори пропаганда натижаси. 

Иккиюзламачиларни ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Масалан, Хитойда тишини ювмаганидан оғзи сассиб кетган, эшакдан қайсар диктатор Мао ўлди, обориб кўмишди. Иннанкейин халқ шоирлари Ден Сяо Пин братга пахта қўйиб «Янги Хитой» деб шиғир ёзмаган. Нима дейишган унда? «Мао дўдамиз 70 фоиз яхши эди дейишган, раҳмалли атрофдагиларини таъсири остида 30 фоиз хатолар қиган» дейишган. Хитойнинг расмий риторикаси ашнақа эди ростан. Албатта, бу булшит ёлғон. Лекин давлатчилик тамалига зиён бермайдиган ёлғон, деликат пропаганда намунаси.

Савияли пропагандачи аввалги маъмуриятни очиқча қораламайди, даврларни янги-эскига бўлмайди. Ҳарқалай, расмий саҳналарда ҳадеб «Яп-янги Ўзбекистон»лаш катта хато. Буни Каримовни қўмсашга йўйманг. Каримовни фош қилувчи постларни энг кўп Элтуз ёзади зотан. 

Кечаги концертда «Юрт тинчлигин ўйлаган султонларга тасанно» деб бир арава пахтани ўртага тўккан Сирожиддин Саййид ҳам, «эски замонлардан айтмайман деб қасд қилдим» дея минғиллаган Мадвазир ҳам аксар одамларда жирканиш туйғусини уйғотди холос. Бунақа саводсиз тарғибот оқибатида «ўтмишни қўмсаш» янада кучаяди. «Аввалгиси ёмон бўлса, сенлар ҳам пешмассанлар» деган кайфият тарқалади.

Янги Ўзбекистон манавиятчиларию, қолган барча пропагандистларига Элтуздан тавсия: деликат риторикага ўтинг, тарғибот траекториясини сал силлиқлаштиринг

Битта медал, битта курси оламан деб минбарларда очиқча ялтоқланманг. Каримовга қандай ялтоқланганингиз эсимизда, «Эгаси бор юртнинг эртаси бордир» деб шиғирлар ёзардингиз. Шуни кўрганлар, эшитиб улғайганлар ҳалиям тирик. 

Халқнинг аксари сиз ўйлаганчалик меров ва овсар эмас – бу чапани тарғиботингиз билан қош қўяман деб кўз чиқаряпсиз. Замонавий сиёсий риторика, психологик таъсир, нутқ маданияти каби фанларни, имлицит тарғиботни ўзлаштириб масалага илмий асосда ёндашинг.

Элтуз Ўзбекистон сиёсатига оид воқеаларни ёритишда давом этади, каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
14 october 2025
Номаълум шахслар Дортмунддаги «Ромбергпарк» ботаника боғидан камёб Amorphophallus titanum гулининг тугунагини ўғирлаб кетишди. Унинг ғунчаси 30 килограммгача тош босади ...
17 march 2021
Бахтиқаро, шўртумшуқ Олий Мажлисимизнинг ягона шоввоз адекват депутати бўлиб кўринган Расул Кушербоев йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар тўғрисида хабар берган, ...
27 june 2023
Қабристонда яшаётган оила, свет, газ муаммоси ва ойлиги тўлиқ берилмаган ишчилар. Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз улар ...
9 march 2016
Вазирлар Маҳкамасининг 2 март куни чиқарилган янги қарорига кўра, Мулозим пора олмаслиги, уят гап билан сўкмаслиги ва тижорат билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...