Асосий мавзулар
9 september 2025

Порахўрлар қамалмоқда лекин коррупция йўқолмаяпти

Ўзбекистонда порахўр мулозимлар жазоланаяпти бироқ коррупция даражаси ҳам шиддат билан ўсишда давом этмоқда. Бу холат халқаро ташкилотлар ҳисоботларига ҳам кирган. 

Сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда юқори мансабдаги амалдорларнинг қамалиши билан боғлиқ кўплаб хабарлар матбуотда эълон қилинди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган коррупсияга қарши кураш бўйича амалиётлар ҳақида қисқача маълумот бериб эътиборни учта муҳим холатга қаратсак.

  • Андижон: Бўстон туманида ҳокимнинг икки ўринбосари пора билан ушланиб қамалди.
  • Тошкент: Пойтахтда юқори лавозимли танишлар орқали 900 минг долларга ер сотишга уриниш ҳолати аниқланиб жиноят иши очилди.
  • Наманган: Шаҳар ҳокими 60 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Ўзбекистонда расмийлар томонидан 2017-йилдан бери коррупцияга қарши кураш бўйича тизимли ислоҳотлар ўтказилаётгани айтиб келинади. Хусусан 2020-йилда Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилган. Кейинги холатлар эса мамлакатда коррупция даражаси чуқур илдиз отгани, шу билан бирга ҳукуматнинг бу иллатга қарши курашишга бўлган жиддий нияти борлигини кўрсатади.

Юқорида қайд этганимиз асосий учта воқеага қайтсак

Андижон вилоятининг Бўстон туманида ҳокимнинг инвеститсия ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари 65 миллион сўм пора талаб қилганликда айбланиб ушланган. Улар фермер хўжалигининг 500 минг долларлик экспорт режасини сохта операциялар орқали ёпиб бериш эвазига пора олмоқчи бўлишган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳрида эса икки нафар шахс 900 минг долларга 1 гектар ерни сотишга уринган ва ҳокимликдаги юқори лавозимли танишлари орқали ер тоифасини ўзгартириш ва кўп қаватли уй қуриш учун рухсат беришни мижозларига ваъда қилишган. Улар 220 минг доллар аванс олаётган вақтида қўлга олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари бўйича иш очилган.

Илгари қайд этганимиздек Наманган шаҳрида ҳам шундай ҳолат кузатилди: ДХХ матбуот хизмати маълумотларига кўра Наманган шаҳар ҳокими 60 минг доллар пора олаётган вақтида ушланган. У эскирган турар жойлар ўрнига кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини бериш эвазига пул талаб қилганликда гумонланмоқда. У ҳам Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича айбланмоқда.   

Умумий тенденция

Ўзбекистондаги умумий тенденция коррупция даражаси яна орта бошлаётган ва жамиятда бефарқлик пайдо бўлаётганини кўрсатмоқда. Хўш бу муаммони бартараф қилиш учун қандай чоралар кўрилиши керак? Шу ўринда эътиборни қонунчилик асосларига қаратсак. Ҳукамат ҳисоботларида 2017-йилдан бери Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу борада бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани қайд этилади:   

Бунга мисол қилиб қонунчилик асосида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани. 2020-йилда эса Президент фармони билан Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани билдирилади. Айни реформалар фойдасига расмийлар халқаро рейтинглардаги кўрсаткичларни ҳам киритишади. Масалан Ўзбекистоннинг  Трансперенc Интернатионал ташкилоти ҳисоботларида кўрсатилган яхшиланиш Коррупсияни қабул қилиш индекси бўйича 2017-йилга қадар 42 поғонага кўтарилганига урғу беришади.

Бу вақтга қадар, унутмаслик керак Ўзбекистон энг коррупциялашган ва қолоқ давлатлар даражасида бўлган. 

Лекин айни ташкилот жадвалининг бугунги рейтингида Ўзбекистондаги аҳвол яна қайта ёмонлашаётгани кузатилмоқда ва 2024 йилги ҳисобот бўйича мамлакат яна бир поғона пасайган ва 180 мамлакат орасида 121-ўринни эгаллаган.

Бугунги кунда, ислоҳотларга тўғоноқ бўлаётган бир қанча қийинчиликлар мавжуд. Ва кўпчилик юқорида айтганимиздек коррупция ҳақида хабар бериш бефойда дея ҳисоблайди.  Бу эса давлат органларига бўлган ишончсизликнинг тобора ошиб бораётганини кўрсатади. Бундан ташқари, коррупционерларга нисбатан жазо чоралари ҳар доим ҳам қаттиқ бўлмаётгани ва қўлга олинганларнинг атиги 20 фоизига қамоқ жазоси берилгани қайд этилган ва»Таниш-билиш» каби тизимли муаммолар ҳалигача сақланиб қолмоқда.

Элтуз Ўзбекистондаги коррупцияга оид ҳолатларни таҳлил қилишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
8 february 2017
Наманганлик куёв, айни пайтда тиббиёт кўриги бўлими мижози Ибодулла Бойматов ўзи олган видеони Элтузга жўнатди. «Аршин мололон» киносидаги куëв ...
30 may 2023
Эркин Воҳидов 2016 йилнинг 30 майида 79 ёшида вафот этди. У 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ...
21 october 2020
Қашқадарёнинг Ғузор туманида 21 октябрь куни ойлик маошлари берилмаганидан норози GTL ENTER ENGINEERING компанияси ишчилари ғалаён кўтаришди. Ижтимоий тармоқларда ...
5 february 2018
МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...