Асосий мавзулар
18 september 2025

Муҳтожлар ҳақини еган Сариосиёлик рахбар қўлга олинди

15 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Инсон ижтимоий хизматлари бўлими ижтимоий тўловлар шўъбаси раҳбари Нурулло Дурманов 2 минг АҚШ доллари пора билан қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан унинг аризаси расман олинди.

Ордан бир кун ўтиб, 16 сентябр куни у эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳолат ижтимоий хизматлар тизимида йиллар давомида йўл қўйиб келинаётган суистеъмоллар ва назоратсизликнинг яна бир ёрқин мисоли бўлди.

104 миллион сўмлик камомаддан порахўрликкача

5 ой аввал ҳам шу бўлим фаолиятида 104 миллион сўмлик камомад аниқланган эди. Бироқ Сурхондарё вилояти Инсон ижтимоий хизматлар бошқармаси раҳбари Мухиддин Тогаев бу ҳолатга кўз юмиб, масъулларни қўллаб келгани жамоатчилик орасида катта норозилик уйғотган.

Муҳтожларнинг ҳаққи ейилмоқда

Ижтимоий тўловлар ҳақиқий муҳтож оилаларга қўллаб-қувватлов бўлиши керак эди. Аммо Дурманов ва унинг атрофидагилар айрим тўқ оилаларнинг мулкини «0» қилиб кўрсатиб, сохта ҳужжат тайёрлаб, ҳақиқий эҳтиёжмандларни орқада қолдириб келгани фош этилмоқда.

Унинг шериклари сифатида тилга олинаётган Хасан Ҳужамқулов ва Ёқуб Раҳимовнинг ҳам фаолияти тўлиқ текширилиши, уларнинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилиши жамоатчилик талабидир.

Жавобгарликдан ҳеч ким қочолмайди

Бундай ҳолатлар бир шахснинг иши эмас – уларнинг ортида раҳбарият сукути ва тизимий масъулиятсизлик турибди. Шу боис, бошқарма раҳбари Мухиддин Тогаевнинг ҳам бу каби ҳолатларга кўз юмиб келгани бўйича жавоб бериши зарур.

Халқ адолат кутмоқда

Кам таъминланган оилаларнинг ҳаққини ейиш – бу оддий жиноят эмас, балки халқ ишончини суистеъмол қилишдир. Жамоатчилик пора эвазига лавозимини унутиб қўйганлар қонун олдида адолатли жазога тортилишини кутиб қолмоқда.

Тағин ўқинг
23 november 2025
Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо дурдоналарни тутқазиб, таъзим қилиб ...
27 august 2019
Расман эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ЯИМ қарийб 50 миллиард долларни ташкил этади. Марказий банк раисига ишонсак эса ЯИМ ...
2 march 2018
Президент Мирзиёевнинг 28 февралда чиқарган «виночиликни ривожлантириш» ҳақидаги қарори ортидан республика нашрлари бирин-кетин бу мавзуни ташвиқ қила бошлашди. «Халқ ...
15 april 2019
“Элтуз” сайти Тошкентдаги манбаларига асосланиб, олдинги ҳафтада Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Нодир Жўраев Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...