Асосий мавзулар
30 september 2025

Покистонда 7 йил фоҳишаликка мажбурланган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

2018 йилдан буён Покистоннинг турли шаҳарларида фоҳишалик қилишга мажбурлаб келинган Ф,А. Тошкентга қайтди.  

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси дипломатлари одам савдоси қурбонига айланган аёлнинг уйига қайтишига ёрдам берди. 

2025 йил июль ойида аёл Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасига мурожаат қилиб, одам савдоси қурбони бўлганини маълум қилган. У ватанига қайтишда ёрдам сўраб ҳолат ҳақида хабар берган. 

Аёл 2018-йилда аёллар салонида ишлаш баҳонасида алдов йўли билан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига олиб кетилган. У ерда номаълум шахслар уни фоҳишахонага сотиб юборишган. 7 йилдан буён ҳужжатсиз қолган аёл Покистон бўйлаб фоҳишалик қилишга мажбурланган. 

Элчихона вакиллари жабрланувчига барча ҳужжатларни, жумладан, ватанга қайтиш гувоҳномасини тайёрлаб беришган.  Покистон вазирлик ва идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида дипломатлар фуқаронинг мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилишидан сақлаб қолишган. 

Аёл учун жарималар ва тўловларсиз депортация қилишга эришилган.  Ўзбекистон Ҳаво Йўллари авиакомпаниясининг Исломобод-Тошкент рейси билан аёл 7 йил деганда ватанга қайтди.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркиядан одам савдосида гумонланган бир неча аёл Ўзбекистонга қайтарилганди. Ҳуқуқбузарлар УЖГ аъзоси бўлиб, фоҳишалик билан шуғулланиш учун хорижда юқори маошли иш топиш баҳонасида ватандошларни жалб қилган. Шунингдек, Дубай ва Банкокода фоҳишаликка мажбурланган  юзлаб ўзбек аёлларнинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Тағин ўқинг
2 march 2018
Таниқли ўзбек шоири, сиёсий диссидент, «Эрк» демократик партияси лидери 69 ёшли Муҳаммад Солиҳ 1 март куни Ўзбекистон ҳокимият тизимларидаги ...
18 april 2017
18 апрел куни Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаевнинг 20 яшар кенжа қизи Алия Шагиевага тегишли «Фейсбук» ва «Инстаграм» ижтимоий тармоқларидаги ...
6 october 2025
Рассом Туз
11 may 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари дан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...