Асосий мавзулар
3 october 2025

Истанбулда ўзбек аёлни бўғизлаган навоийлик қотил қўлга олинди

Истанбулда ўзбекистонлик қизни бўғизлаб ўлдириб қочиб кетган ўзбек Навоий вилоятида қўлга олинди

Бирор ишнинг бошини тутмаган ўзбекистонлик қашшоқ  Акмалжон Рустамович – қотил ва у ўз айбини бўйнига олди. 

Қотилнинг тезда қўлга олиниши Истанбул шаҳрининг Фотих туманида содир этилган қотиллик иши юзасидан Истанбул полициясининг Ўзбекистон расмий идоралари билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижаси ўлароқ кўринди.

Маълумотларга кўра Ўзбекистон ватандоши Ҳалимахон Одиловна Ахмадова  жим бўлиб қолганидан ҳавотир олган унинг Туркиядаги қўшнилари вазият ҳақида уй эгасига мурожаат қилишган. Эшик чилангар ёрдамида очилганида, хотиннинг қонга белган жасади уй ётоқхонасидан топилган.

Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари марҳумнинг бўйни кесилгани ва воқеа жиноят йўли билан содир этилганини аниқлашди. Жасад суд-тиббий экспертизаси учун ўликхонага жўнатилди.

Истанбул полицияси Жиноятчиликка қарши кураш бўлими томонидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида марҳуманинг шахси аниқланди ҳамда ҳодиса юзасидан асосий гумонланувчи сифатида Акмалжон Рустамович С. белгиланди.

Кузатув камералари ёзувлари ёрдамида гумонланувчининг 17 сентябрь куни марҳума билан биргаликда уйга киргани, бир кундан сўнг эса уйдан ёлғиз чиққани анқланган. 

Шунингдек, суриштирув натижасида гумонланувчининг бир ой аввал Ўзбекистондан Туркияга келгани ва қотилликдан кейин ватанга қайтгани маълум бўлган.

Истанбул полициясининг Ўзбекистон расмий идоралари билан ҳамкорликда олиб борган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи шахс Ўзбекистоннинг Навоий вилояти ҳудудида қўлга олинди. Унинг қўлидан икки мобил телефон топилган бўлиб, улардан бири марҳумага тегишли экани аниқланди.

Ўзбекистондаги дастлабки тергов давомида гумонланувчи қилган жиноятини  тўла тан олган. У ўз баёнотида: «У менинг севгимни рад қилди, мен эса уни чин дилдан севар эдим», дея ўзининг ишсиз, нимжон ва касалвандлигини айтиб айбини юмшатишга урингани айтилади.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари Ўзбекистонда давом этмоқда.

Туркия матбуоти ва ижтимоий тармоқларида одатда қўрқоқ ва ҳуркак бўлган ўзбек эркакларининг кучи хотин-халажга етиши ва Ўзбекистонда ҳар куни юзлаб хотин-қизлар эркаклар хужумига учраши, ўзбек судлари йилига юзлаб қотил эрлар ҳақидаги жиният ишларини кўриб чиқиши ҳақида бахс қилинмоқда. Элтуз Ўзбекистонда гендер муаммолари билан боғлиқ жиноятларга оид воқеаларни ёритишда давом этади, каналимизга обуна бўлинг, видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.  

Тағин ўқинг
6 january 2025
Марҳамат туманидаги “Шомат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Ш. ўз уйидаги ётоқхона қисмида қўлбола иситиш печини ёқишга уриниб, гугурт чаққан ...
18 february 2016
28 яшар рус таксичи қизнинг пулларини олиб, ўлдириб, кейин машинасига ўт қўйган 24 ёшли Сотволдиев 14 ярим йил қатъий ...
3 december 2025
Москва пленуми акс садолари 1989 йилнинг 17-19 январь кунлари Москва шаҳрида Совет Иттифоқи Ёзувчилари Союзининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. ...
16 january 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...