UzPoster
23 october 2025

Зеленский: “Украинанинг ҳеч бир ҳудуди Россияга берилмайди”

Европа Иттифоқи етакчилари саммити олдидан Украина президенти шунингдек, россияликлар фуқаролик инфратузилмаларига ҳужум қилишда давом этаётгани, болалар боғчалари, мактаблар ва тинч аҳолига зарба бераётганини таъкидлади:

“Бу шуни англатадики, биз нафақат Европа ва АҚШ билан бирга ҳимояланишимиз, балки урушни тўхтатиш учун Путинга босим ўтказишимиз керак. Трампнинг энергия ва санкциялар бўйича қарори – бу биз кутган нарса эди” деди жумладан Зеленский.

Бир кун аввал Зеленский Швеция қироллигида расмий қабул қилинди. Швеция шунингдек Украинага  Gripen E қирувчи учоқларини етказиб бериш юзасидан ҳужжатни имзолади.

Бельгия ҳукумати эса Украинага F-16 қирувчи учоқларини етказиб беришини билдирди.

Ўз навбатида Трамп Будапештда режаланган Путин билан учрашув режасини бекор қилди. 

Бу бир фойдасиз қарор бўлганини билдирди Америка президенти. 

Ниҳоят Европа Иттифоқи Россияга қарши 19 жазо санкциялари пакетини имзолади.

Унда жумладан Россиядан сиқилган табиий газ ҳаридига тақиқ, Россия дипломатларининг ЕИ ҳудудида ҳаракатланишига чекловлар, Россиянинг учинчи давлатлардаги банклари, ширкатлари ва кемалари ҳаракатига оид чекловлар ўрин олган.

Тағин ўқинг
2 january 2017
Уч ойлик конфет-гулдаста даври тугади. Яна кортеж. Автоматчилар куршовида ëпиқ трасса бўйлаб сайр. Мирзиëев яна Каримов йўлидан каримов услубида ...
21 march 2019
Ўзбекистон ҳукумати фермерлик ҳаракати сиёсатини қайси йўналишда давом эттиришини билмай, шунча йиллардан буён ҳалак бўлмоқда. Бундан бир неча ой ...
10 july 2017
7 июл куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда ўқитувчиларни, касбларига алоқасиз турли мажбурий меҳнатларга муттасил жалб этилиши масаласи кўтарилди. Журналистларнинг саволларига ...
24 march 2017
23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди. Анча суст кечган ўйин якунида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...