Асосий мавзулар
18 december 2025

Хоразмдаги мустақил ALC телекомпанияси Каримовнинг сиëсий қарори билан ëпилган

Таниқли публицист ва собиқ депутат Карим Баҳриев деярли икки ярим соат давом этган Лолазор подкасти охирида Ислом Каримов давридаги цензура ҳақида сўз юритиб, қарийб 25 йил ўзбек матбуоти учун тақиқда бўлган мавзу Урганчдаги Эй Эл Си телекомпаниясининг ёпилиши ҳақида илк бор гапирди.

«Ака ука Шуҳрат Бобожоновларнинг чет элга чиқиб кетишларига сабаб уларнинг ALC телевидениеси самолётнинг портлаганини кўрсатгани бўлган-да энди. Урганчда самолет қулаган. Буни кўрсатиш мумкин бўлмаган. «Ўзбекистон Ҳаво йўллари»нинг сертификати бўлган, энг ҳавфсиз компания деган. Бунақа хабарлар УзАга келарди. Олдин ЎзАнинг тексти чиқиши керак эди. Қандай талқин қилиш, кимни айбдор қилиш керак? Булар съемка қилишганда берворишган Эй Эл Си дан энди. У пайтдаги цензура сабаб олдин УзАдан чиқмаса, ҳақ сўзни чиқара олмасди. Шундан сўнг булар чет элга кетиб қолишди. Бирови «Озодлик», бирови «Элтуз» қилиб кун кўриб юришибди. Буларнинг кетишига шу сабаб бўлган» деди Карим Баҳриев «Лолазор» подкастидаги кўрсатувда.

1994 йили Урганч шаҳрида Шуҳрат, Ғайрат ва Қудрат Бобожоновлар мустақил мустақил телестудия ташкил этишган эди. Аслида очилган кунидан буён уни тугатишга ҳокимият амалдорлари томонидан кўплаб уринишлар бўлган ва ALC мустақил телекомпанияси ташкил топганидан беш йил ўтиб тугатилган.

Тағин ўқинг
3 october 2025
Истанбулда ўзбекистонлик қизни бўғизлаб ўлдириб қочиб кетган ўзбек Навоий вилоятида қўлга олинди Бирор ишнинг бошини тутмаган ўзбекистонлик қашшоқ  Акмалжон Рустамович ...
17 september 2018
Бир вақтлар Ислом Каримов ноннинг нархини оширмаймиз, деб катта ваъда берган, лекин кейинчалик кўп бора кузатилганидек, ўз ваъдасининг устидан ...
24 august 2020
Беларусдаги намойишлар ортидан президент Александр Лукашенконинг 23 август куни автомат ва бронежилетда акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда мемга айланди. ...
4 september 2025
Компаси Каримовга қаратилганлар ва Ўзбекистондаги мустақилликдан сўнг тўнини тескари кийган собиқ коммунистлар ҳақида Рассом Туз аччиқ қилиб қуйидагиларни ёзди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...