Асосий мавзулар
3 january 2026

Хабаровскда ўзбек мигранти урушга жўнатиш уриниши қурбони бўлган

12 декабрь куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан Элтузга қўшимча маълумотлар етиб келди. Манбаларга кўра, воқеадан сўнг жабрланган йигитнинг бўйнига жиноят илишга уринишлар бўлган.

Айтилишича, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилган. Жумладан, жорий йил октябрь ойида 18–20 ёшлар атрофидаги йигитларни тун бўйи уриб-сўкиб, азоблаб, турли босимлар қилиб урушга боришга мажбурлаш ҳолатлари қайд этилган.

Мурожаатчиларнинг билдиришича, ушбу ҳолатларда Ўзбекистоннинг консуллик идоралари томонидан амалий ёрдам сезилмаяпти. Телефон орқали боғланишганда эса “келиб, шахсан мурожаат қилинг” деган жавоблар берилмоқда. 

Бироқ жабрланган шахслар учун 900 километр йўл босиб бориб арз қилиш амалда деярли имконсиз. Кўпчилик “омон чиқдим” деб, шикоят қилмасдан кетишга мажбур бўляпти.

Мурожаатчилар таъкидлашича, бундай ҳолатлар оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан кўтарилмаса, ваколатли идоралар томонидан очиқ муҳокамага олинмай қолмоқда. Шу сабабли жамоатчилик эътиборини ушбу муаммога қаратиш муҳимлиги таъкидланмоқда.

Тағин ўқинг
4 may 2023
Туркистонни ишғол қилган рус босқинчи генерали фон Кауфманга Тошкентнинг бош хиёбонида 1913 йилнинг 4 майида ёдгорлик ўрнатилган эди. Ушбу ...
6 september 2016
Синглим кичкина раҳбар. Тўғриси Ўзбекистонда порасиз, илми, маърифати ва одамгарчилиги туфайли тайинланган саноқли боғча мудираларидан. Кечаси иккида ҳокимликдан телефон ...
12 may 2024
Кўриб турганингиз картина ким ошди онлайн аукционда 100 минг сўмга сотувга қўйилган эди. Аукциондан мақсад “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида ...
21 december 2021
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 10 килограммгача озган амалдорларга 5 млн. сўм мукофот пули беришини эълон қилибди. Халқ ризқидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...