Асосий мавзулар
12 january 2026

Мирободда касалхона қурган усталар маошсиз қолди

Тошкент шаҳар Миробод тумани  Шаҳрисабз кўчаси, 8 манзилида жойлашган кўп тармоқли шифохона қурилишида иштирок этган 500 дан ортиқ ишчининг 4 ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаяпти.

Сентябрдан декабргача бўлган ойликни янги йил байрамига яқин тўлаб бериш ваъда қилинди.  Бироқ айтилган муддатдан 10-15 кун ўтиб ҳам пулдан дарак йўқ. 

Қурувчи уста ишчилар адолат сўраб прокуратура, бандлик вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилишди.  Натижа нолга тенг.

Объект олдида пулини ололмаганидан норози эркаклар йиғилиб турибди. Беш юзлар атрофидаги ишчиларнинг 4 ойлик маоши давлат бюджети учун от билан туя нархи бўлармиди?  Масъуллардан муаммони зудлик билан бартараф этиш ва қурилиш пулини ўмарган ўғриларга чора кўриш сўралади.

Тағин ўқинг
17 may 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
23 november 2025
Вашингтон марказида Дональд Трамп сиёсатига қарши акциялар бўлиб ўтди. Намойишчилар АҚШнинг янги «тинчлик режаси»ни Киевга қўйилган ультиматум ва Путин ...
12 january 2018
Ўзбекистонда ва чет элларда шу пайтгача яширин бизнес билан шуғулланиб келган ўзбекистонликларнинг ўғирлик пуллари президент Мирзиёев томонидан амнистия қилиниши ...
25 september 2025
Учкўприк Йилғинзор қишлоқ аҳли туман ҳокими Қодиржон Эркабоев ва прокурор Ўктамали Йўлчиев фаолиятидан норози. Ҳоким қишлоқдаги мактаб биносини бўш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...