Асосий мавзулар
10 october 2022

«Спарк» эгасини ўлдириб ёқиб юборган жомбойлик гиёҳвандфурушлар қамалди

Самарқанд шаҳрида яшовчи Сафаров Аминжонни болға ва теша билан уриб ўлдириб мурдасини унинг Спарк автомобилига қўшиб ёқиб юборган жомбойлик 3 нафар эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Жиззах вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, воқеа 2021 йилнинг 22 декабрида содир бўлган.

28 декабр куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туман Ички ишлар бўлимига Мирзабулоқ маҳалласи Найман қишлоғидаги Абдумажид Абдуғаффор Фермер хўжалиги дала майдонидан ёниб кетган ҳолда зовурдан топилган давлат рақами бўлмаган Спарк автомашинаси топилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ғаллаорол туман прокурори Самандар Раззоқовнинг тезкор ИИБ ходимларидан иқтибос келтириб билдиришича, ёниб кетган оқ рангли Спарк автомобили ичидан номаълум шахс мурдаси топилган. Шу куннинг ўзида жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатларига киришилган.

Жиззах вилоят ҳуқуқ тартибот вакиллар, суд, прокуратура ва ички ишлар тергов ходимларидан иборат гуруҳ томонидан ўнлаб тергов тахминлари ишлаб чиқилган ва суриштирув ишлари олиб борилган.

Натижада Спарк автомобили эгаси Самарқанд шаҳар, Зарафшон маҳалласи, Мурунтов кўчаси 5 уйда яшовчи, Аминжон Сафаров экани аниқланган.

Жиззах вилоят прокуруратураси катта терговчиси Отажон Қодировнинг матбуотга билдиришича, воқеага гиёҳванд моддаси олди соттиси сабаб бўлган.

2021 йилнинг октябр ойларида мақтул Аминжон Сафаровга 290 грамм марихуана моддасини 500 долларга сотган 32 яшар Абдуллаев Акмал пулини сўраганида бермаган ва яна сўраган тақдирда тегишли идораларга хабар беришини айтган.

Шундан сўнг А. Абдуллаев қарзини бермаган А. Сафаровни ўлдириш режасини тузади бунга ҳамқишлоқлари Баҳоев Яшин ва Қодиров Элмуродларни жалб қилади.

Улар 2021 йилнинг 22 декабрида Сафаров Аминжонга қўнғироқ қилиб, гиёҳвандлик воситаси таклиф қилишади. Учрашув учун Самарқанд вилояти Жомбой тумани Қораариқ қишлоғидаги сой бўйи танланади.
Сафаров ўзининг Спарк русумидаги машинасида воқеа жойига етиб келади. Ва у ерда уни учовлон болға ва тешалар билан уриб ўлдиришади.

Тергов маълумотларига кўра, жиноят изларини яшириш мақсадида Сафаровнинг жасадини унинг автомомбилига жойлаб Ғаллаорол туманига олиб келишади. Машинани Зовурга ағдариб ёқиб юбориб, автомобилнинг давлат рақамини яшириб, учовлон воқеа жойини тарк этишади.

Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Сафаровнинг ўлими унинг ҳаётига таҳдид соладиган очиқ юқори ва пастки жағ суяги синиши жароҳати, қаттиқ жисм таъсирида етказилган зарба натижасида юзага келган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах судининг 2022 йил, 14 июндаги ҳукми билан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда жиноятга қўл урган Акмал Абдуллаев, Яшин Вафоев, Элмурод Қодировлар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 моддаси 2 қисми, 164 модда қисми 3 қисми д банди ва бошқа моддалар билан айбли деб топилиб жазо тайинланди.

Абдуллаев Акмал 20 йил, Вафоев Яшин 19 йил, Қодиров Элмурод 16 йил озодликдан маҳрум этилди. Аминжон Сафаровнинг уч нафар фарзанди етим қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 february 2021
Гулнора Каримова “ишлаб топган” пулларини Ўзбекистонда сақламади. Улар Франция, Буюк Британия, Латвия, Мальта, Люксембург, Бельгия, Германия, Испания, Нидерландия ва ...
3 april 2024
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судяси Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28, 211-(пора бериш) моддаларининг тегишли қисми ...
25 april 2021
Азиз дўстим, кўзлари интизор синглим, меҳрибон опажонларим, дуогўй онахонлар, юзидан фаришта ëққан отахонлар, акалар, укалар, муқаддас Рамазон ойи муборак!   ...
18 september 2023
Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...