Асосий мавзулар
9 june 2017

9 июн – Халқаро архивлар куни

1948 йилнинг 9 июнида ЮНЕСКО қарори билан Халқаро архивлар кенгаши (ХАК, International Council on Archives, ICA) ташкил этилди.

Айни шу ташкилот тузилган сана Халқаро архивлар куни дея белгиланди.

Халқаро Архив Кенгаши – дунё архивини сақлаш, ривожлантириш ва фойдаланилишини таъминлашга йўналтирадиган архивчиларининг профессионал ҳамжамиятидир.

У бутун дунё бўйлаб ўзининг аъзолари томонидан молиялантириладиган нейтрал ноҳукумат ташкилоти ҳисобланади.

Бугунги кунда ХАК ташкилотига дунёнинг 190 дан ортиқ мамлакатидан 1,5 минг аъзо тўпланган, унинг фаолияти архивчилар, тадбиркорлар, сиёсатчилар ва оддий архив эгалари ўртасидаги муносабатлар тарзида шакллантирилади.

Ҳар бир тарихий ва оддий ҳужжат унинг ўзгартириб талқин қилинишидан, фальсификациядан сақланиши лозимлиги, келажак авлодларга асл ҳолича етказилиши дунё архивчиларидан жиддий ёндошув ва масъулият талаб қилади.

Шу ўринда бугунги кунда, статистика ва ахборотлар устидан тотал цензура ўрнатиб ҳужжатларнинг йўқ қилиниши, қўшиб ёзилиши, ўзгартирилиши мумкин бўлган Ўзбекистон сингари авторитар давлатларда сақланаётган архивларнинг тақдири ҳақида ҳам ўйлаш жоиз.

Бугунги Ўзбекистон амалдорларининг совет давридаги қилмишларини ўз ичига олган КГБ архивларининг тақдири ҳануз номаълум ва жамият учун ёпиқ қолаётгани бунга мисол.

Шу ўринда Германияда ҳар бир шахс «штази» ва КГБ томонидан ўзларига қарши тўпланган архивларни очиб кўриш ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон каби айрим постсовет ҳудудларида эса бунга ҳануз тақиқ борлиги ҳақида эслаш жоиз.

Мазкур сана муносабати билан яна бир бор Ўзбекистондаги Архив хизматчиларини қутларкан, Eltuz.сom таҳририяти ўзининг «Вақт машинаси» рукнида жамият ҳаётидаги ҳар қандай эътиборга лойиқ тарихий ҳужжатни эълон қилишга жазм қилганини яна бир бор эслатиб ўтади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 november 2024
Ўзбекистонлик 28 нафар фермер Ўзбекистон президентининг аграр ислоҳоти ўзбек деҳқонини 100 йиллик моддий ва маънавий кишанлардан озод қилишнинг илк ...
14 november 2025
Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида ...
13 november 2022
Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган замонамизнинг энг таниқли тирик рассоми Бэнкси Украинанинг Россия варвар босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай ...
14 october 2023
Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон вилоятларидан ва Россиянинг Татаристон Республикаси турмасидан келган. Дастлабки ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...