Асосий мавзулар
11 january 2021

Хонгулни маоши камлар сўйиб едими?

Сурхондарёда ҳайвонот боғи ходимлари кийик гўштини Янги йил дастурхонига тортмоқчи бўлишгани борасидаги айбловларни Термиз шаҳри прокуратураси ўрганмоқда. 

Прокуратура “Элтуз” мухбирига Термиз шаҳридаги марказий ҳайвонот боғида кийиклар 2020 йил 27 декабрда сўйилиш оқибатида ўлганини маълум қилди. 

Ҳайвонот боғи директори Шуҳрат Шайдуллаев “Элтуз” билан суҳбатда бу воқеа юз берганида меҳнат таътилида бўлгани, ишни ўрганиш учун шаҳар прокуратурасига ўзи ташаббус билан чиққанини билдирди.

– Аввал ҳайвонот боғимизда бундай воқеа кузатилмаган, – деди Шуҳрат Шайдуллаев. – Айбдорлар жазосини олади. Мен ходимларимни айбламоқчи эмасман. Уларнинг айтишича, кийиклар бош қисмидан жароҳат еган ва ўлган. Сўнг уларни йиртқич ҳайвонларга бериш мақсадида сўйишган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган иддаоларга кўра, блогер ва ҳайвонот боғи атрофида истиқомат қилувчи аҳолидан боғ раҳбарияти ортиқча овоза қилмасликни ва келишишни сўраган.

Аммо ҳайвонот боғи ҳисобчиси Ҳусан Ҳайитов бу иддаоларни рад этар экан, ҳозир воқеани экспертлар ўрганаётгани ва вазиятга тўлиқ баҳо берилишини маълум қилди.

Нобуд бўлган жонзотлар хонгул кийиги бўлиб, Ўзбекистонда ноёб ҳайвонлардан ҳисобланади. У “Қизил китоб”га киритилган. Кўпайиши қийин, териси майин ва кўзлари чиройли бўлгани учун ҳам бошқа кийик турларига нисбатан ноёбдир. Танасида оқ доғлари бўлади. 

Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғида 150 га яқин ҳайвон мавжуд бўлиб, уларнинг 30  таси ноёб саналади.

Ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги ҳайвонот боғининг ҳам ноёб ҳайвонлари ўлгани ҳақида хабар тарқалган энди. Мутасаддилар бу воқеа қаровсизлик натижасида рўй бергани, маош камлиги сабаб ишчиларнинг аксарияти ишдан бўшаб кетгани билан изоҳлаган эди.

Тағин ўқинг
31 august 2020
Республиканинг бугунги раҳбарлари қонунни, деҳқонларнинг ҳуқуқини умуман менсимаяпти, 50 фоиз фермерларнинг ерлари тортиб олиб қўйилаяпти, дейди Навоий вилоятининг Конимех ...
29 may 2025
Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Тамабахрин маҳалласи фаоли бўлиб ишлаган Саибназаров Рауф Тошхонович Элтуз таҳририятига мурожаат қилиб, туман ҳокимияти томонидан ...
12 april 2018
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари деган лавозим шамсияси остида сиëсий цензурани амалга ошириб келган, аслида собиқ ...
16 january 2023
Рассом Туз @eltuz
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...