Асосий мавзулар
21 march 2023

Самарқанднинг Берлиндаги «таъми»

Gazeta. Uz нашри таги ўзбекистонлик Украина қочқинлари Германия бошкенти Берлинда ресторан очди «мазаси яхши» деб ëзгани учун бу емакхонани қора тортиб бордим. «Опель кадет сомса абет» услубидаги кафе экан. (Опель кадет ўртача мошина ҳисобланади Европада).

10 баллик тизим бўйича баҳоласам.

1. Локация. Жуда яхши жойда жойлашган. Берлиннинг турист борадиган гастрономик кўчаси. 10 бал.

2. Кафе ташқи дизайни 4 бал. (Ëзувлар яхши ўқилмайди. Ярқ этган ғоя йўқ)

3. Ички дизайн 5 бал. (Битта Самарқанд акс этган график суврат бор деворда. Принт¸ ламинат меню билан дизайн тугайди)

4. Хизмат кўрсатиш 7 бал (Хушмуомала ва чаққон ходимлар)

5. Нарх 7 бал. Бир кишига 15 евро атрофида. (овқатига яраша) Фақат нақд пул олишади. Карта билан тўлаш имкони йўқ. (Бу катта минус)

6. Овқатлар сифати 2. (Ош совиган эди. Қуюлиб қоган маставага ўхшайди. Сомсани жилди пахтали иштоннинг чармаги каби қалин эди. Сомсаларни қутиларга солиб бир ерлардан келтиришди. Сомсалардан худди Совет пайти арзон ëғда қовирилган перашкани таъми келади. Монтининг ҳам покришкаси қалин эди. Мантида таъмнинг ўзи йўқ эди. Чойни чойнакда беришди бу яхши. Лекин шўрва ичадиган катта коса қўйишибди. Икки хўпламай чой муздай бўлди қолди.

Бу емакхонанини Прагадаги ўзбек емакхоналари билан солиштириш пахтакор командасини реал Мадрид билан солиштиргандай гап. Прага анча илгарида. Хуллас Gazeta. Uz нашри мақтаган Самарқанд таъми йўқ. Умуман таъмнинг ўзи йўқ. Лекин тўчка зўр бўгани учун «Бой ила Хизматчи» спектаклидаги Солихбой айтган каби «пок покиза туширишяпти».
Бу ғоянинг ягона яхши томони қандайдир олигарх бойоталар эмас балки Украинадан қочқин бўлиб келган мусофир ўзбеклар тарафидан очилгани. Омад тилаймиз.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 january 2016
Квартирада уч нафар ёш йигитлар бўлишган. Кадрда шунингдек, аёл ички либоси ва парик кийган, шунингдек юзига қуюқ упа-элик қилиб ...
23 april 2019
Швейцария янгиликларини рус тилида ёритувчи «Наша газета» нашри мамлакат Федерал жиноий суди Гулнора Каримова иши юзасидан иккита қарор чиқаргани ...
13 september 2018
«Навбатим яқинлашган сари тобора кучайиб бораётган ваҳима бутун вужудимни қоплаб олди. Ўнг оёғим товони зирқираб оғрий бошлади…». Муҳаммад Бекжон ...
21 december 2022
Юқоридаги Сардордан, албаттаки, Ўзбекистондаги бошқарувни қасд этдик. Ўзбек ҳам, туркман ҳам – асли авторитар давлатлар.Масалан, америкаликлар учун ҳамма “-истон” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...