Асосий мавзулар
6 april 2025

Пластик жарроҳлик: Чирой қидириб, касал топганлар

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда пластик жарроҳликка бўлган қизиқиш шу даражада ўсдики, одамлар ҳатто бу йўлда ҳаётини хавф остига қўя бошлади. Блогерлар, актрисалар, спортчилар, ҳатто Кокош ҳам (айтишларича, у ҳали ҳам аниқ кимлиги билан ҳаммани қизиқтиряпти) пластик жарроҳлик қурбонига айланди. Лекин бу — фақатгина машҳурлар билан чекланиб қолган муаммо эмас.

Қоринжада катта юк

Ўз-ўзидан савол туғилади: Нима учун одамлар ўз қиёфаси билан қониқмай, пластик жарроҳликка осонликча қўл уришмоқда? Жавоб оддий: бугунги жамиятда «чиройли бўлиш» муваффақиятнинг калити сифатида қабул қилинмоқда. Оддий одамга ўхшашингиз мумкин, лекин биргина бурнингизни (ёки бошқа бир жойингизни) «тўғрилаши»нгиз билан ҳаётингиз «гуллаб-яшнайди» деб ўйлашади. Аммо жарроҳ столида биргина бурнингиз эмас, балки соғлиғингиз, ҳатто ҳаётингиз ҳам қолиб кетиши мумкин.

Қўлида пичоқ – устами ёки  эт дўкончиси ?

Тиббий жиҳатдан олиб қарасак, пластик жарроҳлик ҳар доим ҳам зарарли эмас. Масалан, ҳақиқий мутахассис томонидан бажарилган реконструктив операциялар одамнинг ҳаётини яхшилаши мумкин. Лекин масала шундаки, баъзи «жарроҳлар» амалда ҳеч қандай малакали врач эмас. Улар интернетда икки-уч курс ўқиб, «Доктор Голливуд» ёки «Жарроҳ-Сенсей» номини олиб, беморларни «ўстиришга» киришишади.

Ҳуқуқий жиҳатдан эса, Ўзбекистонда тиббий хизматлар борасидаги назорат кучайтирилган бўлса-да, барибир кўплаб ноқонуний фаолият юритувчи клиникалар ва врачлар бор. Одамлар ҳам арзонроғини излаб, лицензияси бор-йўқлигига эътибор бермай, шифохона эмас, «гўзаллик фабрикаси»га йўл олишади. Кейин эса натижада инфекция, нотўғри жарроҳлик ёки ҳатто ўлим.

Чирой ёки соғлик?

Аслида, гўзаллик – субъектив тушунча. Бир вақтлар юзига мўйлаб қўйиш мода бўлса, ҳозир тескариси. Ҳар бир инсон ўзи қандай бўлса, шундайлигича гўзал. Агар соғлиқни йўқотиб, гўзаллик топиш мумкин бўлса, демак, бу гўзаллик эмас, балки ўзини йўқотишдир.

Шундай экан, пластик жарроҳга боришдан олдин ўйлаб кўринг: ҳақиқатан ҳам сизга шу нарса керакми? Балки, оддий Photoshop ва тўғри бурчакдан тушилган селфи кифоя қилар?..

Тағин ўқинг
20 september 2019
Непотизм лотинча nepos сўзидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноси – “невара” ёки “жиян” деганидир. Аммо бу сўзнинг замонавий маъноси ...
11 april 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Бухоро, Фарғона, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан ...
31 august 2021
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида «Элтуз» мухбири «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлашди. Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, ...
1 december 2025
Марадер яъни талончи деган сўзни «капандўз» деб ҳам айтишади. Шундай одамлар бор ўликларни гўрдан қa зиб олтин тишини суғуриб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...