Асосий мавзулар
7 october 2025

Ғазғонда ҳоким гранит эмас, тақдирларни тошга айлантираяпти

Ўзбекистон президенти халқ фаровонлиги, камбағалликка барҳам бериш ва ишсизликни йўқотиш учун куну-тун ҳаракат қилаётган бир пайтда, баъзи маҳаллий раҳбарлар аксинча йўл тутмоқда. Шу «ўзбошимчалик»нинг яққол намунаси — Ғазғон шаҳар ҳокими Жўраев Норали.

Тадбиркорлардан ҳомийлик ниқоби остида ресурс сўриб олиш, шантаж ва манфаат талашишгача борган бу амалдор ҳақида жонли фактлар бор.

Гап шундаки, Ғазғонда фаолият юритаётган “Мармар Обод” МЧЖ раҳбари ҳоким томонидан босим ва таҳдидлар остида қолган. Натижада корхона 6 минг квадрат метр гранит плитани “ҳомийлик асосида” топширишга мажбур бўлган.

Ушбу гранит плиталарнинг:

– 2500 м² қисми Ғазғон шаҳар йўлакларига ётқизилган;

– 3500 м² қисми эса ҳокимнинг ўзи туғилиб ўсган Қизилтепа тумани, Тошработ қўрғонидаги масжидга «ҳадя» қилинган.

Бу гранитнинг умумий қиймати тахминан 500 миллион сўм. Аммо эътибор беринг: бу ораларда “Мармар Обод” МЧЖда 160 нафар ишчи-ходимга бир неча ойдан бери маош берилмаяпти. Корхона пул йўқлигидан фаолиятини тўхтатди. 160 оила нонсиз қолди.

Инвестор жалб этиш, иш ўринлари яратиш керакми? Йўқ, ҳокимга кераги йўқ. Унинг эътибори ўз қишлоғига плиталар юборишда, ўз манфаатини кўзлашда. Пул? — Тадбиркордан. Ҳомийлик? — Қоғозда. Ишчилар? — Ўзини қутқариб олсин.

Бу расман коррупция. Бу — тўғридан-тўғри ваколатни суиистеъмол қилиш. Бу — халқ ҳисобидан ўзини тўйдириш.

Бундай ҳоким билан тегишли органлар шошилмасдан эмас, шошилиб шуғулланиши шарт.

160 нафар ишчи, уларнинг фарзандлари, келажаги тўғрисида ким ўйлайди?

Гранит плита учун оғир меҳнат қилганлар охири гўё «гранит тобут» ичида қолди.

Элтуз бу воқеани кузатиб боради. Ҳақиқатни гапиришдан тўхтамаймиз.

Агар сизда ҳам шундай ҳолатлар бўлса — бизга ёзинг. Суиқасдлар, шантаж ва сохта ҳомийликлар фош этилиши керак.

Тағин ўқинг
29 october 2016
Исми ва тумани сир тутилган Фарғона вилояти туманларидан бирининг мутахассиси Eltuz.com мухбирига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига тушаётган аризалар бўйича ...
2 october 2020
Жума келса, худди узоқ кўрмаган дўсту ëрларим гурас-гурас бўлиб, мени қучоқлаб кўришгандай ҳис-туйғуни бошдан кечираман.  Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун,  ...
6 june 2016
Ўқувчиларимизга маълуму машҳур Қуддус Аъзамовнинг навбатдаги бир кўрсатуви «Тинчлик учун курашмоқ керак» мавзусига бағишланди. Ана ток шоу, мана ток ...
19 may 2023
Ит қувган гадойдай кунлар зув зув ўтиб яна қаршингиздаман азиз ўқувчим. Яна 10 кун чидасангизлар Қўқон тарафдан қаттиқ шамол ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...