Асосий мавзулар
15 october 2025

Ўзбекистонликлар учун Туркияда ишлаш шартлари соддалашди

Туркияда туркий давлатлар ватандошларини ишга жойлаштиришни тубдан соддалаштирувчи ҳужжат қабул қилинди. Туркиянинг расмий нашри бўлган «Resmî Gazete»да билдирилишича, 2025 йил 10 октябрда Тукрия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон имзолаган фармон кучга кирган ва «Турктилли хорижликлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилган.

Фармондан кўзланган асосий мақсад Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ватандошлари учун Туркияда ишлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни соддалаштиришдир.

Эндиликда туркий мамлакатлар ватандошлари жумладан ўзбекистонликлар Туркияда – ҳам давлат муассасаларида, ҳам хусусий секторда расмий равишда ишлашлари, турк ватандошлари билан бир хил ҳуқуқда ҳунармандчилик ва касбий фаолият турлари билан шуғулланишлари мумкин бўлади.

Ишга рухсатнома олиш учун шунингдек иқомат изни олиш, миллий хавфсизликка таҳдид солмаслик, диплом эквивалентини тасдиқлаш ва туркий жамоага мансублигини тасдиқлаш керак бўлади. Юртдошларимиз учун энг муҳим янгилик – бошқа ҳорижликлар учун шарт ҳисобланган мураккаб рухсатнома жараёнларидан ўтиш зарурати бекор қилинган (ёки тубдан соддалаштирилган).

Фақат армия ва хавфсизлик тузилмаларида хизмат қилиш ҳуқуқи уларга татбиқ этилмайди. Шунингдек, Туркия фуқаролари билан бир қаторда касбий уюшмаларда рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Яшаш ва ишга жойлашиш учун Туркия фуқаролигини олиш мажбурияти ҳам бекор қилинган.

Қарор 2025 йил 7 октябрда Озарбайжонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 12-саммитидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.

Саммитда давлат раҳбарлари иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш ва туркий давлатлар ўртасида меҳнат бозори эркинлигини таъминлаш ниятида эканликларини билдиришган.

Экспертлар бу қадамни туркий давлатлар жумладан Ўзбекистоннинг ҳам Туркия билан яқинлашувидаги янги босқич ва Анқара сўнгги йилларда гапириб келаётган бирлик ва қардошлик ғояларининг амалий рўёбга чиқиши дея атамоқда.

Тағин ўқинг
9 january 2025
Хижобли аёлнинг масжиддаги фитнаси, рус қўмондонлари ҳаётига суиқасд, Сурия мактабларидан олиб ташланган дарслар, Ўзбекистонда газ фожиаси ва бу 600 ...
26 september 2016
«Кун.ўз» сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди. Ўзбек матбуотидаги бу каби ...
1 december 2025
Марадер яъни талончи деган сўзни «капандўз» деб ҳам айтишади. Шундай одамлар бор ўликларни гўрдан қa зиб олтин тишини суғуриб ...
16 september 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...