Асосий мавзулар
21 november 2025

Тошкентда она-бола наркофуруш қўлга олинди

Тошкентда ўғли билан яширин жойга гиёҳванд моддаларни олиб келиш учун кетаётган 51 ёшли аёл қўлга олинган. 

Маълумотларга кўра, ички ишлар ходимлари Оҳангарондан Пскент йўналишида дастлабки кузатувда бўлган автомобилни тўхтатган. Ичкарида 51 ёшли аёл ва унинг 26 ёшли ўғли Тожикистондаги танишларига яширилган гиёҳванд моддаларни олиб келиш учун кетаётгани аниқланди.

Тинтув чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари улардан уяли телефонни олиб қўйишди ва ёзишмаларни ўрганиб, гумонланувчиларга Телеграм мессенжери орқали гиёҳванд моддаларнинг геолокацияси ва фотосуратлари юборилганини аниқлади. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Пискент туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин жой аниқланиб, у ердан 4 кг 985 гр “гашиш” моддаси мусодара қилинди.

Шунингдек, пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи гумонланувчиларнинг уйида ўтказилган тинтув натижасида яна 1 кг 124 гр “опий” ва 1 кг 976 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Натижада ҳар икки қариндош, шунингдек, аёлнинг иккинчи ўғли, 29 ёшли муқаддам судланган эркак қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг шериклари ҳам борлиги таҳмин қилинмоқда. Улар орасида яқин қариндошлари борлиги, ўнлаб шериклари борлиги гумонланмоқда. Она ва бола қўлга олинди. Уларнинг телефонлари текширилмоқда. 

Аввалроқ Қашқадарёда муқаддам судланган эркакдан 20 кг гиёҳвандлик моддаси топилгани тўғрисида хабар берилганди. Жиноятчи тақиқланган моддаларни кейинчалик сотиш учун сақлаган.

Тағин ўқинг
22 may 2019
Малика Собирова 1942 йилнинг 22 майида ўзбек найчиси Абдураҳим Собиров ва осетиялик шифокор Мадина опа оиласида туғилиб, ëшлигидан нафосатга ...
8 september 2015
Бугун немислар очиқ қалблар билан қочқинларни кутиб олишмоқда. “Берлинда мен Refugers welcome – Қочқинлар хуш келибсиз! деган шиорларни кўраман. ...
16 june 2016
Пилла қурти боқиш турли ташкилотлар, тиббиёт ва таълим муассасалари қаторида фермер хўжаликлари учун ҳам қўшимча мажбуриятдир.  Қуйида бир фермер ...
1 february 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...