Document UZ
22 november 2025

Ҳазораспда номаълум ширкат асфальт йўлни бузмоқда

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани марказида канализация ўтказиш баҳонасида марказий кўчалар вайрон этилмоқда, деб хабар берди Элтуз манбаси.

Ҳазораспликлар сўзларига кўра, Наманган вилоятидан келган номаълум пудратчилар ҳеч қандай техникаси, малакаси ёки ҳужжати бўлмаган ҳолда Ҳазорасп шахарчасининг яқинда асфальтланган асосий йўлларини ковлаб, ичимлик суви қувурларини ёриб, алоқа кабелларига зарар етказмоқда.

Маълумотларга кўра, Ҳазорасп, Ғафур Ғулом ва Эрик Гаязов кўчаларининг ўртасидан 30 сантиметрлик канализация қувури ётқизиш учун 1,5–2 метр кенгликдаги ўралар қазилган. Жараён қурилиш стандартларига ҳам, лойиҳа талабларига ҳам жавоб бермайди.

Аҳоли таъкидлашича, йўлнинг ҳар икки тарафида 4–5 метр бўш ерлар бўлишига қарамай, қувурлар айнан автомобил катнови қисмида қазилмоқда. Бу ҳаракат хавфсизлиги, одамлар ҳаёти ва экологияга хатар солаётгани айтилмоқда.

Ҳазораспликлар ишлар тартибсиз, назоратсиз ва “хоҳлаганча” олиб борилаётганини, натижада янгиланган йўллар қайта бузилиб, шаҳарча “ағдар-тўнтар” бўлаётганини билдирмоқда.

Аҳоли Президент Администрациясини вазиятга дарҳол аралашишни сўраб, лойиҳа тўхтатилиши ва халқ билан маслаҳатлашган ҳолда янги, стандартларга мос лойиҳа ишлаб чиқилишини талаб қилмоқда.

Тағин ўқинг
15 april 2017
15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги «Яланғоч ота» қабристонида дафн қилинди. ...
25 june 2020
Собиқ МХХ раҳбарияти топшириғи асосида Ўзбекистон қамоқхоналаридаги эликка яқин сиёсий ва диний маҳкумни ўлдиришда бевосита иштирок этган Тоймуроз Алимов ...
6 april 2017
Шу йилнинг бошида жаҳон экранларига чиққан «Машхурликка йўл» (Sing) фильми катта ва кичик ёшдаги томошабинларнинг назарига тушди. Фильмда, катта ...
6 may 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. Шу пайт менинг орқамдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...