Кўзқараш
23 november 2021

Немис йўли

Янги миллий кутубхона қурилиши (янги миллий театр қурилиши ҳам) янги ва яп-янги Ўзбекистондаги энг кераксиз лойиҳа. Кечагина қурилгани Навоий кўчасида савлат тўкиб турибди.

Ёнидаги Симпозиумлар саройига эса қурилганидан бери тадбир тополмай ҳалакмиз. Ҳар йили у вазирлик бу вазирликка, бу қўмита у қўмитага Симпозиумлар саройида тадбирлар режаси учун хат ёзади.

Симпозиумлар саройи, Форумлар саройи ва шифтига Сваровски қандиллари осилган бошқа кўплаб муҳташам, лекин нофункционал саройлар каби иқтисодий жиҳатдан зарарли лойиҳа.

Топган пули эксплутацион харажатларни (электр, сув, тозалик, ишчи кучи) қопламайди. Агар давлат миллий кутубхонанинг эски Ўзбекистон давридаги кўч-кўчлари учун уялаётган ва адолатни тикламоқчи бўлса, унинг Мустақиллик майдонидаги биносини қайтиб бериши мумкин.

Совет даврида кутубхона учун қурилган бу бино аввал Сенатга берилди, энди эса президент ихтиёрида. Янги кутубхона қурилиши инновация ҳам, келажак учун инвестиция ҳам эмас. Навбатдаги престиж лойиҳаси. Замон эса тубдан ўзгарди.

Одамлар кутубхонанинг компьютерида, таблетида ёхуд смартфонида бўлишини истайди. Масофадан туриб кутубхона ичида бўлгиси келади. Агар ҳукумат миллий кутубхона фондини тўлиқ рақамлаштирса ва уни Яйпандаги, Хонқадаги ва ё Бойсундаги ўқувчи учун ҳам «доступний» қилиб қўйса, бу янгилик, бу инновэйшн. Китобларни рақамли форматга ўтказиш учун эса миллиардларни сарфлаб янги бино қуриш шарт эмас. Китобни сканер қиладиган аппаратдан ўнта олиб, ташландиқ ертўлада ҳам қилсангиз бўлади бу ишни. Асосийси, узлуксиз электр бўлса бас:))

«Энди Германия йўлидан бориб ривожланамиз», дейилди энг катта минбардан туриб. Германия йўли шакл эмас, балки моҳият устуворлиги, муҳташамлик эмас, балки функционаллик диктатураси, бир марталик тўй эмас, узун барқарор умр фалсафаси…

Биз кўп эслайдиган Германия иқтисодий мўъжизаси ташқаридан бировнинг назарига кирмайдиган пастқамгина кўринимсиз бинода ишлаб чиқилган ва қабул қилинган юзлаб қонунлар асосида юз берди.

Демоқчи бўлганим, бинолар доим ҳам мамлакат тараққиётини белгилаб беравермайди. Боридан фойдаланиб, маблағларни халқнинг бирини икки қиладиган, мамлакат иқтисодиётининг рақобатдошлик даражасини кўтарадиган ишларга сарфлаган маъқулроқ…

Хуршид Ҳабиб

муаллифнинг фейсбукдаги саҳифасидан

Тағин ўқинг
4 february 2021
1 февраль куни Урганч шаҳри фуқаролик суди келинга бокира чиқмаганлик айбини қўйиб, уни видеога олиб, интернетда сазойи қилган бир ...
24 july 2025
Ўзбекистон педофилия ва жинсий зўровонлик, гендер тенгсизлиги авж олган давлатга айлангани кундан кунга очиқроқ намоён бўлмоқда. Ўзбекистондан сўнгги хабарлар, ...
17 february 2020
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга февраль ойи бошида бўлиши режалаштирилган, анча овоза қилинган давлат ташрифи жорий йил июнь ойининг ...
6 april 2025
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда пластик жарроҳликка бўлган қизиқиш шу даражада ўсдики, одамлар ҳатто бу йўлда ҳаётини хавф остига қўя бошлади. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...