Кўзқараш
14 november 2025

Амишлар Ким?

Шовотликлар «эмиш» яъни она эмчагини эмиш сўзини «амиш» деб ишлатади. АҚШда эса «амишлар» – бу диний эътиқод боис юз йиллар олдин Германиядан қочиб келган секта. Амишлар ўз «саодат асрини» Амриқо ўрмонларида қуриб, «ўз шариатига» риоя қилиб, телефон, интернет каби тамаддун меваларидан ал ҳазар қилиб, яшаëтан патриархал жамоа. Гапнинг қисқаси дунëдаги қандай чўпчак мансублари бўлса, барига Америка она каби бағрини очиб, эмчак берган.

Сигирга топинадиган ҳиндилар, соч-соқолини олмайдиган сикхлар, роҳинжаю ўша роҳинжаларни ўз юртида ўлдириб лаззат оладиган норинж кийимли буддовий роҳиблар, расмга тушиш ва шанба куни ишлашни макруҳ деб билаган кокилли яҳудийлар, жаҳон подшоҳлигини ваъда қилган лохотрон черковларнинг бари Амриқода. Шу мардумлар қаторида хаëлида ИШИД форматини орзу қилган бизнинг ғофиллар ҳам беозор қумрилар каби ризқ териб юрибди. Амиш ва Америка сўзи бошидаги икки ҳарф ўхшаш бўлса ҳам, ҳаëт тафриқаларга тўла.

@uzrassomtuz

Тағин ўқинг
5 september 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент, Навоий ва Жиззах вилоятларидан келган. ...
18 january 2026
Бекободлик вақтинча ишсиз бўлган А. Асранкулов 2025 йил 19 ноябрь куни соат 20:00 ларда ўзига олдиндан таниш бўлган Ҳ.Утегенованинг ...
1 august 2025
Россия “Ҳарбий контракт” деган ниқоб остида Ўзбекистон фуқароларини украин жанг майдонларига юборишда давом этмоқда. Ўзбекистон фуқаролари Россия армияси таркибида ...
14 april 2018
Россия Давлат думаси 13 апрель куни АҚШнинг навбатдаги санкцияларига жавоб лойиҳасини тайёрлади. Interfax хабарига кўра, қонун лойиҳасида АҚШ ширкатларини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...