Кўзқараш
25 november 2025

Оммавий саводсизлик эпидемияси

Математика ўқитувчиси  ҳеч бўмаганда ўнгача санашни, она тили адабиëт ўқитувчиси эса тутлиқмай ўқиш ва хатосиз ëзишни билиши керак.

Ўзим мактабда расм ўқитувчиси бўлиб  ишлаганимда мактаб пештоқига илинадиган шиорларни матога ëзиб берардим. Шиорлар матнини эса адабиëт ўқитувчиси ëзиб берарди.

Уч ëки тўрт жумлалик шиорда камида олти хато бўларди. Масалан, «Ватанимизга садоқат билан ўқиймиз» деган сўзда садоқатни содакат деб ëзарди.

Райком инструктори келиб шиорни ким ëзди деганда мени кўрсатишган. Мен бўлсам адабиëт ўқитувчиси ëзиб берган қоғозни кўрсатганман. Чунки мен «бу хато» десам ҳам мактаб мудири «адабиëт муаллим нимани ëзиб берса, шуни ўзгартирмай ëз» деб амр берганди.

Адабиëт ўқитувчиси педучилишени тугатиб мактабга жойлашиб кейин сиртдан бир амаллаб ОТМ диплломи оволган.

Райком инструктори уни турғазиб қўйиб сўкиб «Сталин даври бўлганда отилиб кетардинг» деб қўрқитди.

Муаллим хотин йиғлади сиқтади, болам бор, бақрам бор, уй қуряпмиз ҳамма мени ойлигимга қараган, эрим танбал ишламайди, ағини сиз давом эттиринг…

Бу энди ҳамма мақтаган совет давридаги гап. Бугунги ўқитувчиларнинг оммавий саводсиз, руҳий мажруҳ, туғма овсар ва қул бўлишга тайëр умуртқасиз экани абсолют ҳақиқат.

Улар кунда кунора ичи тўла хато, эга кесимсиз ëзилган аризаларни тонналаб ююборишади. Ғиж-ғиж хатога тўла аризаларни ўқиб улар қўлида ўқиëтган ўзбек болаларига ичим увишди.

Энг сўнгги  янгилик: Тошкентда Аттестация жараёнидан норози бўлиб, Мактаб таълими вазирлигини судга берган 4 нафар тарих ўқитувчисининг шикояти суд томонидан рад этилди.

Яшасин дунëда энг одил суд Тошкент суди!!!

Тағин ўқинг
7 november 2025
Илгари Россия қурол аслаҳаларидан фойдаланиб келган Озарбайжон армияси НАТО стандартларига ўтказилмоқда. Бундай имконият Ўзбекистонда ҳам бор.  Бу эса эндиликда ...
14 june 2024
Рус шовинист ашулачиси Олег Газманов ўзининг “Рус дунёси” дея аталган янги қўшиғида собиқ совет мамлакатларига танкларда кириб бориш билан ...
29 may 2023
Руслан Давлетов Адлия вазири экан қўли остидаги ходимнинг пора олганини билатуриб, унинг ишишини прокуратурага оширмагани ҳақидаги пост Элтузда нашр ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...