Кундалик
15 november 2015

Ғўзапоя ойлигимиз…

Бу йил пахта тера олмадим, деб «хафа бўлиб» юргандим. Лекин кеча синфдошим Қадамбойнинг ғўзапоясини (поқолини) теришгани кўмакка (ёрдамга) борганимда бу ишни қилдим, тўғриси қилишга мажбур бўлдик.

Бунинг учун очкўз фермерга катта раҳмат! Бошидан тушунтирай… Ҳавонинг бузуқлигига қарамай, ерталабдан далага яёв жöнадик. Сабаби йўллар ёмон.

Буғдой экилган пахта даласидаги синфдошимнинг бир гектар еридаги ғўзапоясини 9 кишилик жамоа ўриб, боғлаб, олиб кетишга тайёр қилдик.

rasm521
Ёмғир ёғабергач, ишимизни ҳам, ишини ҳам чала ташлаб қайтдик…

Буғдой экилган далага транспорт, от-арава киритиб, (буғдойга зарар етказиш мумкинмаслиги учун/:-)/, даладан 1000 боғдан зиёд ғўзапояни қўлда қатнаб олиб чиқсак бўлди, деб турсак, фермернинг иш бошқарувчиси келиб, «ғўзапоянгдаги пахталарни териб чиқинглар, кейин ғўзапоянгни олиб кетасан, бўлмаса йўқ!» деса бўладими…

Фермерга чақишган… Ана шармандалик! Боғлардан пахта тердик! Очилиб қолган кўсаклар ҳам оз эмас экан! Бир пастда бир қанор (икки қоп сиғимидаги халта) пахта тердик!

Уни ҳам дала шийпонга олиб бориб топширдик. Ёмғир ёғабергач, ишимизни ҳам, ишини ҳам чала ташлаб қайтдик…

«Пахта – бойлигимиз, ғўзапоя – ойлигимиз» деган гап бор Хоразмда, балки сизда ҳам бордир, а?

Хуллас, энди фермерлар шу ойлигимизга ҳам кўз олайтира бошлашди: пахта чопиғи учун 1 гектар ерга эга ишчилардан 50-80 боғ ғўзапоя олиб қолади.

Газ умуман йўқ, электр узилиб келадиган, дарахтлари, боғлари чопилиб деярли тугаган қишлоқимизда, элнинг қаҳратон қишдан омон чиқарадиган нажотларидан бири бу ғўзапоя.

Бир вақтлар газни қорамолга ем пишириладиган ўчоқларда борича ёқиб қўярдик (айнан бизнинг оила эмас). Бугун шуларнинг уволи тутаётгандир балки…

Мурод Бекжонов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 may 2016
Машҳур фаоллардан бири ва Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси етакчиси Е.Урлаева кўп бора оғир воқеаларни бошдан кечиргандан кейин 9 март ...
4 february 2024
2019 йил Юсуф Хос Ҳожибнинг 1000 йиллиги, «Қутадғу билиг»нинг 950 йиллиги Қозоғистон ва Туркия ташаббуси билан ЮНЕСКО томонидан дунёда ...
30 july 2018
1 октябрь куни Муҳаммад Бекжон 63 ёшга тўлди. «Элтуз» нашри Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ ...
25 september 2017
25 сентябр куни «Элтуз» мухбирининг Андижондан хабар беришига кўра, ўқитувчиларнинг теримдан қайтарилиши ортидан пахта учун пул йиғиб олинмоқда. Андижон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...