Кундалик
15 december 2015

Жуковский 18 йил қамоққа ҳукм қилинди

Бугун Остерсунд туман суди Обид Назаровга суиқасдда айбланган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Швецияда таниқли имом Обид Назаровга ўқ отилган машъум 2012 йилнинг 22 февралидан буён давом этган тергов суриштирувларида Юрий Жуковскийнинг кўплаб телефон сўзлашувлари, бир учи Ўзбекистонга боғлиқ жиноий гуруҳларга алоқадор далилий ашёлар синчиклаб ўрганиб чиқилган.

Суд шунингдек, жиноят жойи яқинида ташлаб кетилган рюкзакдан топилган тўппончани асосий далил сифатида тан олади, Тошкентдан жўнатилган қотил имомни айни тўппонча орқали оғир яралаган дея ҳисоблайди.

Бу рюкзакни қотил бир кун аввал Остерсунд дўконидан ҳарид қилган эди.

Шунингдек судда Ўзбекистондан мухолифат вакилларини йўқ қилишга жўнатилган қотиллар гуруҳи каллакесарларидан бири Тигран Капланов (ўзбек паспортига кўра Умидбек Аминов) билан Юрий Жуковский алоқалари фош этилди.

Назаровнинг адвокати Райан, Eltuz.com мухбири билан суҳбатда, Тошкентдан жўнатилган Юрий Жуковскийнинг шериги  Тигран Капланов параллел тарзда ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга ва бошқа шахсларга ҳам суиқасд ташкил қилган айни шахс эканини билдирди.

Қотил устидан илк ҳукм ўқилди, бироқ Швециядаги маҳкама давом этиши олдинда кассация муддатлари борлиги айтилмоқда.

Қудрат Бобожон,

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2022
Қозоғистонда 2 январь куни ёқилғи нархлари икки баробар ошиши сабабли бошланган ғалаёнлар ортидан ҳукумат истеъфога чиқарилди. Президент Қосим Жомарт ...
20 september 2019
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги давлатга тегишли йўловчи ташиш транспорти ташкилотларининг кўрган зарарларини тўлаб бермоқда.  Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ...
1 december 2025
39 йил аввал — 1986 йил 1 декабрда — мамлакат экранларига Георгий Данелиянинг Резо Габриадзе сценарийси асосида суратга олинган ...
1 april 2019
Бугун хоҳ смартфон, компьютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...