Дайжест
28 april 2016

Президентнинг маърузаси ҳамон дунёнинг «ақлини шоширмоқда»

«XXI аср» газетаси Ўзбекистон президентининг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузасига хорижий экспертлар билдирган фикрлар алоҳида китоб ҳолида чоп этилганини маълум қилди.

Газетада билдирилишича, жаҳон миқёсидаги кўплаб нуфузли компания ва ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки, Европа Иттифоқининг Энергетика хартияси, Германия, Жанубий Корея, АҚШ, Япония ва бошқа бир қанча давлатларнинг машҳур компаниялари вакиллари Ўзбекистонда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастур йўналишлари ва истиқболларига муносиб баҳо берган.

Энг қизиғи, шу пайтгача президент маърузасининг ўзини чуқур ўрганишдан бўшамаётган ЎзЛиДеП партияси энди юқорида тилга олинган тўпламнинг мазмун-моҳиятини партия ижроия қўмитаси ва Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари билан қўшма мажлисда атрофлича муҳокама қилибди.

Маърузанинг ўзини-ку мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларини кўрсатиб бергани учун ўрганиш ва кейин амалиётга татбиқ этишда мантиқ бордик.

Лекин бутун бошли партия раҳбарияти унга билдирилган фикрларни ўрганиш учун шунча катта мажлис чақирганининг нима фойдаси бор?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 march 2020
Коронавирус: Фақат мен ҳақда гапирилмоқда! Йўтал, Тумов, Грипп: Бизни биров эсламайдиям… Рассом Кирпи Eltuz.com
27 april 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
8 september 2021
Ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси қалбидаги инсонийликни сақлай олишдир», деб ёзган эди ХХ аср бошларида ëзувчи Антон Чехов. Бугун, ...
6 december 2025
Бугун давр айланиб Ўзбекистоннинг Россия истибдодидан қутулган ва мустақилликни қўлга киритган, халқ иродаси ва демократия унсурлари пайдо бўлган ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...