Дайжест
30 june 2016

Ўзбекистон «жаҳоннинг обрўли йўлчи юлдузи»ми?

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити даврида таҳлиллар, қарашлар борасида сукут сақлаб, гўнг бўлиб ўтирган Ўзбекистон матбуоти ниҳоят турли арбоблару шарҳловчиларнинг бу машваратга муносабатларини эълон қила бошлади.

Хусусан, «Миллий тикланиш» газетаси «ХХР раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан бўлиши ҳамда ШҲТнинг Тошкент саммити ҳамда мазкур ташриф ва саммит доирасида ўтган кўплаб юксак даражадаги тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў ва нуфузи нақадар юксалаётганидан ёрқин далолат экани»ни билдирди.

Аслида ШҲТ саммитлари ҳар йили аъзо давлатларнинг бирида бўлиб ўтади. Демак, бу саммитни ўтказиш дунё миқёсидаги қандайдир нуфуз ёки обрўни англатмайди. Лекин ура-урага ўрганган ўзбек матбуоти учун бунинг қизиғи йўқ. Мадҳ учун баҳона топилса бўлди. Топилмаса, керак бўлса баҳона ҳам яратилади.

Хуллас, газета саммитга муносабат баҳона тарихий чекиниш ҳам қилади.

«Президентимиз таъкидлаганидек, Ўзбекистон собиқ тузумнинг асорати туфайли мустақилликка эришган илк йилларда бир томонлама шаклланган, фақат пахта хомашёсини етиштиришга таяниб қолган иқтисодиётга эга эди, – дейди газета. – Пахта етиштириш, олтин ва нодир металларни қазиб олиш бўйича собиқ Иттифоқда энг юқори ўринларда бўлишига қарамасдан, уларнинг қиймати, қаерга сотилаётганлиги, олинаётган фойда ҳақида умуман маълумот бўлмаган».

Бу сўзларни ўз кетини ўзи очиш, деса бўлади назаримизда. Чунки олтин ва пахтадан қанча фойда олинаётгани, уларни ким сотаётгани ҳақида мустақилликка эришган Ўзбекистон раҳбарияти ҳам халқига ҳеч нарса айтаётгани йўқ-ку. Фақат Ўзбекистоннинг қанчадир тонна олтини ортилган самолёт Москвада қўлга тушганию, эгаси топилмагани учун мусодара қилингани тўғрисидаги миш-мишларни эшитиб қоламиз, холос.

Газета Ўзбекистоннинг «ҳуқуқий давлат, демократик жамият, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш… йўлида эришилган ютуқларига бугун бутун дунё ҳавас қилаётгани»ни таъкидлайди.
Бу сўзларни ўқиб, дунё учун йўлчи юлдуз бўлиб кет-эй, Ўзбекистон, деб юборади ўқувчи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 march 2018
Фарғонада эшаклар кўплаб сўйилаётгани, гўшти эса сомсага ишлатилаётгани 23 март куни «Ўзбекистон 24» канали орқали намойиш қилинган, ҳали айби ...
25 december 2025
Наманган вилояти инкассация бошқармасида ишга қабул қилиш жараёнларида қонунбузарлик ва таниш-билишчилик ҳолатлари мавжудлиги айтилмоқда. Фуқароларнинг билдиришича, бошқарма бошлиғи Х. ...
4 january 2017
Ўзбек тили давлат мақоми олганидан 27 йил ўтиб ҳам, идора ва ширкат номлари рус тилида қолаётгани ажабланарли. Бундан ҳам ...
23 february 2024
Шу кунларда баҳорга зорман, Шаффоф, ёрқин куй тилар кўнгул. МС: Ўғлон қистонор, тут вохтинда пишар. Ҳали қолливоч қонотиндо қой гатиради, Бир сури ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...