Асосий мавзулар
6 november 2016

Абдулла Ориповнинг жанозаси америкада ўқилди

Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Ориповнинг жанозаси ўша куниинг ўзидаëқ Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган. Eltuz.com манбасига кўра АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари жанозада иштирок этмаган. АҚШ даги Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг душанба куни Ориповнинг яқинлари билан учрашуви ҳақида маълумотлар бор.

АҚШ да вафот этган Ўзбекистон қаҳрамонининг жасади сешанба куни Ўзбекистонга олиб кетилишини ҳам Eltuz.com манбалари тасдиқлади. Манбаларга кўра¸ шанба ва якшанба кунлари ўлик жўнатишга мутасадди ташкилотларнинг ишламаслиги майитнинг Ўзбекистонга юборилишини пайсалга солган.

Ўзбекистон расмий матбуоти ва телерадиоканалларида шоирнинг ўлими юзасидан таъзия шанба ва якшанба кунлари билдирилмаган. Баъзи ярим расмий интернет сайтларини ҳисобга олмаганда ўзбек матбуоти шоирнинг ўлими ҳақида икки кундан бери сукутда.

Айни пайтда шоирнинг Дўрмондаги ҳовлисини Тошкент шаҳри билан боғловчи йўлда ободончилик ишлари кетмоқда. Йўл асфалт қилиниб атрофларга гуллар экилган.

Eltuz.com манбасига кўра Ориопвнинг Тошкентдаги уйига муваққат президент Шавкат Мирзиëев келиш эҳтимоли боис бу ишлар қилинмоқда.

Айни манбанинг айтишича¸ муваққат президент доҳил ўзбек расмийлари имзо чеккан расмий таъзия душанба куни телевидения орқали эшиттирилади.

Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов Тошкентдаги чиғатой қабристонига дафн қилиниши ҳақида маълумотлар бор.

Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 5 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик марҳумнинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этган.

“Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келишга ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилган Абдулла Ориповнинг оила аъзоларига ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берилди”, дейилади хабарда.

Аммо бошқа давлат сайтлари хамон жим.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 january 2026
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Бўриев Раҳматулло Холбекович 2024 йил ноябрь ойидан 2026 йил ...
10 december 2025
«Ўлди деб ëзманг» дея ëқамдан олишди «Ўлмас ака ўлди» деб  ëзсам. Улар арабча ëзишимни истайди. «Вафот қилмас ака вафот ...
25 october 2018
Президент Мирзиёев 19 октябрь куни, Путин ташрифи хулосаларига бағишланган йиғилишда ўзбек астронавти Россия ракетасида космосга учишидан умидвор эканини билдирди. ...
20 july 2024
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 19 июль куни жиноят оламида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...