Кундалик
17 january 2017

Истанбул ҳокими: Террорчи Ўзбекистон ватандошидир

Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон 17 январь куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машарипов эканлигини айтишди.

Молтепадаги рейд. Фото: Ижтимоий тармоқдан

Қўлга олиш пайтида битта ҳам ўқ отилмаган. Машариповнинг уйидан 197 минг АҚШ доллари чиққан.

ИШИДга мансублиги айтилаётган мазкур шахснинг лақаби Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган.

Анжуманда таъкидланишича, 33 яшар Ўзбекистон ватандоши ва этник тожик Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонда ҳам қидирувга берилган.

Унинг Афғонистон ва Покистондаги лагерларда таълим олгани ҳам таъкидланди.

Аниқланишича, Машарипов Туркия ҳудудига Эрон орқали ноқонуний йўллар билан ўтган.

Шу кунларда келиб чиқиши Марказий Осиëдан бўлган 50 киши айни воқеага алоқадорликда айбланиб қўлга олинди.

Абдуқодир Машарипов билан бирга қўлга олинганлар орасида бир ироқлик эркак, шунингдек Миср, Сенегал ва Сомали ватандошлари бўлган аёллар борлиги айтилмоқда.

Eltuz.com манбаларининг айтишича, Машарипов Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан бўлиб, икки фарзанднинг отасидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 april 2017
Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят ...
5 november 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен бу қизга «Американи дунë ...
3 september 2017
Паҳлавон Содиқ 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган. Тошкент ва Туркияда журналистикадан таҳсил олган. «Руҳият насими» (1994) шеърий ...
29 june 2025
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермерларига кўра, ҳоким ва туман ИИБ раҳбарияти уларга қаттиқ босим ўтказмоқда. Ҳар куни йиғилишлар ташкил ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...