Асосий мавзулар
10 september 2017

Қора рўйхатдан чиқарилган Муҳаммад Бекжон яна олти ой назоратда қолади

Муҳаммад Бекжон ва HRW вакили Стив Свердлов Хивада

9 сентябрь куни ХРВ вакиллари Хью Уилямсон (Hugh Williamson) ва Стив Свердлов (Steve Swerdlov) Хоразм вилоятига бориб, ўтган йили қамоқдан чиқарилган сиёсий махбус Муҳаммад Бекжон билан учрашди.

Мухаммад Бекжоннинг Элтуз мухбирига айтишича, суҳбатда унинг АҚШдаги фарзандлари билан учраша олмагани, Каримов ҳукумати тортиб олган квартираси қайтариб берилмагани ва бошка сиёсий махбусларнинг тақдири муҳокама қилинган.

Собиқ сиёсий махбус Муҳаммад Бекжон қора рўйхатдан чиқарилди, аммо у яна олти ой назоратда қолади.

Бекжоннинг айтишича, унга уч ой олдин паспорт берилган, унинг исми қора рўйхатдан чиқарилган. Айни пайтда у 2018 йилнинг февралига қадар назоратда (надзор) қолиб мунтазам равишда ИИБда қайддан ўтиб туриши керак.

Журналист Муҳаммад Бекжон 1999 йил февралидаги портлашларга оид ноҳақ айбловлар билан 17 йил қамоқда сақланди. У ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

2 сентябрдан Хьюман Райтс Вотч расмий делегацияси Ўзбекистонда бўлмоқда.

ХРВ Тошкент ваколатхонаси 2010 йили ёпилган эди. Бу ташриф, олдинги халқаро ташкилотларнинг ташрифларидан фарқли ижобий бир муждадир.

Ўзбекистонда ишлашга изн берилган Халқаро ташкилотлардан фарқли ХРВ мамлакатда Инсон ҳуқуқлари бўйича реал муаммоларни кўтариб келаётган ягона ташкилотдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 march 2018
Ўзбекистонда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати)га айланди. Айни пайтда идоранинг асосий вазифалари принципал тарзда ўзгаргани йўқ. ...
22 june 2017
Талаба ўлимига сабаб бўлган жанжал ортидан Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпиладиган бўлди. Айни пайтда Ўзбекистонда 11 синфлик мактаб ...
18 may 2021
Рассом Кирпи
4 july 2025
Кеча, 5 июл куни, Гулистон шаҳар прокуратураси ўринбосарларидан бири 10 минг доллар пора олаётганда ушланди. Бу навбатдаги “қўлга тушиш” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...