Document UZ
25 september 2018

Аччиқ қалампирнинг аччиқ қисмати

Бу йил баҳордаги йиғилишда фермерларга аччиқ қалампир экиш топширилди.  Бунга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги қарори ижросини таъминлаш асос қилиб кўрсатилди.

Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтган йиғилиш мажлис баёни нусхаси

Баъзи фермерлар пайсалга солиб юришди. Мен бўлсам “ҳоким барибир эктирмасдан қўймайди”, деган ўй билан ўзим ишга киришдим.

Тошкендаги аччиқ қалампир етиштираётганларнинг тажрибасини ўргандим ва улардан уруғлик сотиб оладиган бўлдим.

Аллақаёқдандир пайдо бўлган даллоллар вилоят ҳокимидан рухсат олиб фермерларни уруғлик билан таъминлашини айтди.

Ҳоким ҳимояси остида фермерларга босим ўтказиб, фермерлар билан шартнома туза бошлади. Тошкентдаги таниш мутахассисларга телефон қилиб даллоллар ҳақида сўрасам, улардан уруғлик олмасликни маслаҳат берди.

Уларнинг ўтакетган фирибгар эканини, уруғлари тумсонав бўлиб, умуман ҳосил тугмаслигини айтди. Хориждан келтирилган 1 кг энг сара қалампир уруғи 500 000 сўм бўлатуриб, даллоллар менга бепушт қалампир уруғини уялмай-нетмай 1 млн. 100 000 сўмга пулламоқчи.

Мен уларнинг таклифини қайта-қайта рад этишимга қарамасдан, улар мени тинч қўйишмади. Майли, дедим охири, шартим шуки, қалампир ҳосилини ҳам ўзларингиз сотиб оласизлар, дедим.

“Биз фақат уруғ сотиш билан шуғулланамиз”, дейишди улар. Кейин бошқача таклиф киритдим. Пулнинг 25%ини олдиндан, 50% ини уруғ униб чиққандан сўнг, қолганини ҳосилни кўриб тўламоқчи эканимни айтдим.

Улар эса ҳаммасини олдиндан тўлашимизни талаб қилди. Мен кўнмадим. Ўзим уруғ топиб 1000 метр ерга қалампир экиб, ҳокимнинг зуғумидан қутилдим. Ўша даллоллардан уруғ олган фермерларнинг ҳосилини кузатдим. Шилдираган поя бору ҳосил йўқ.


Аччиқ қалампир етиштириш бўйича kun.uz нашри эълон қилган ҳужжат

Меники серҳосил бўлди. Энди уни сўрайдиган одам йўқ. Шунча қалампирни кимга тердираман, кимга сотаман. Ҳозир ҳокимлар пахта билан овора. Пахта мавсуми тугагандан кейин тақсимотда кўрсатилган экинларни бирма-бир сўроқлаб бошлайди.

Қалампир чириб кетса ҳам уларнинг иши йўқ. Банкка фалон миллион нақд пул топширишни талаб қиладилар. Қалампир учун ҳам, бошқа экинлар учун ҳам қанча пул топширишимизни ҳозир ҳеч ким билмайди.

Хоразмлик фермер
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 january 2017
Ўзбекистон Президентининг 2017−2021 йил стратегиясига оид фармонига кўра, ички ва хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш ва хорижга чиқиш учун ...
6 september 2017
5 сентябрда Ўзбекистонда конвертация очилиши билан, ҳорижий валюта фақат конверсион карточкаларга ўтказиш орқали сотилиши маълум бўлди. Гарчи расман Ўзбекистон ...
16 december 2016
17 йилдан буён қамоқда қолаётган таниқли журналист, 62 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо изоляторига ташланган ва унинг муддати ...
12 june 2025
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ер ажратиш ва сотиб олиш жараёнида қонунни бузиш, таниш-билишчилик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда. Аҳолининг уй-жойга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...