Cатира
20 december 2018

«Божалар» энди «Яла» ансамблига айландими?

«Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 18 декабрь куни сийқаси чиққан «дигидон-дигидон» қолипидаги «Селфи» деб аталган янги клипини тармоққа қўйди.

«Агар мени фикримга қўшилсанглар, сизлар ҳам «Менинг президентим» деган хештег билан Инстаграм оламида атметка қилишингиз мумкин», дея таклиф қилди Позилжонов тармоқдагиларга.

Бироқ ҳатто президент Мирзиёевг сиёсатига мойил қатлам ҳам Позилжоновнинг янги клипини ижирғаниш билан қабул қилди.

«Сизни мақтаган одам сизнинг душманингиз эканига ишонамиз. Сизни ашаддий душманларингиз билан таништирамиз», дея ёзди президентга таниқли журналист Каримберди Тўрамурод «Селфи» клипини далил ўрнида келтириб.

«Мен президентимизнинг устидан Аркадағнинг устидан кулгандек кулишларини истамайман», дея ёзди блогер Шаҳноза Тўрахўжаева Туркманистон президенти шахсига шу йўсинда сиғинилаётганига шаъма қилиб.

Бундан илгари, 2017 йилнинг 3 июнь куни бошқа бир хонанда Дилфуза Исмоилованинг “Султонимиз омон бўлсин!” дея номланган Мирзиёевга бағишланган қўшиғи президент девони (бугунги кунда администрацияси) томонидан тақиқланган эди.

«Сен ўзинг сиёсатни тушунмасанг, мамлакатда бўлаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини билмасанг, нима қиласан сиёсат хақида ашула айтиб? Шеър деб бўлмайди ёзган шеърини. Адабиётнинг остонасига энди кириб келган одам ҳам бунақа шеър ёзмайди!” деган эди ўшанда «Ўзбекконцерт» бирлашмасида махсус мажлис ўтказган Ўзбекистон президенти девони вакили Минҳожиддин Мирзо.

Қўшиқ мухлислари Жаҳонгир Позилжонов куйлаган «Селфи» қўшиғи сатрлари савияси ҳам шундан ортиқ эмаслигини айтишмоқда.

«Немислар «Менинг фюрерим!» ёки руслар «Доҳий Сталин!» дея куйлашганида, миллионлар қонини тўккан шахсга сиғинишган. Позилжонов қўшиғида бор-йўғи курсига сиғинаяпти. Ўзбекистондаги президент курсиси ҳам мустабидлар ўтирадиган шундай фетишга айланган», дея фикрлайди фейсбук юзери Музаффар Қосимов.

Бугун «Менинг президентим» дея куйлаётган «Божалар» гуруҳи солисти Позилжонов президент Каримов ўлгани ҳақидаги хабар тарқалган 29 август куни «Додамиз ўлмаган!» дея селфи тарқатган эди.

Рассом Туз


Eltuz.com
Тағин ўқинг
7 march 2020
“Straus House” муассиси туяқуш олиб  бераман деб одамлардан алдаб олган пулини тимсоҳ сотиб олиш учун сарфлабди. Аммо на тимсоҳдан ва ...
8 january 2026
1973 йилнинг 8 январь куни собиқ Иттифоқнинг «Луна-21» автоматик станцияси Ой сари йўлга чиқди. Унинг асосий вазифаси — Ой ...
5 january 2016
Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари асоссиз, уйдирма айбловлар билан қамоқда қолаётган ҳуқуқбон Ўктам Пардаевнинг оила аъзоларига Янги йил “совға”си ...
30 march 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. «Помидор кўчати етти донаси минг сўм», ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...