Асосий мавзулар
9 august 2025

Даладаги чиқинди, мажбурий меҳнат ва эскирган сув минораси

Элтуз навбатдаги 5 та хат Ўзбекистоннинг Фарғона, Тошкент ва Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан келган.

Марғилондаги ҳалокатли йўллар, Фарғонадаги чиқинди билан ифлосланган буғдой далалари, Тўрткўлдаги мажбурий меҳнат ва Зангиотадаги санитария фожиаси – буларнинг ҳаммаси одамларнинг ҳақиқий ҳаётидаги муаммолар! Ва уларни сизга Ўзбекистонлик ҳамкорим Шахина Абдураззоқ қизи ўқиб беради. Дастлабки мактуб Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан. Мактубга шаҳарнинг қоқ марказидаги кўча акс этган видео ҳам илова қилинган.

Кейинги мактуб ҳам Фарғона вилоятидан Бешариқ туманида Буғдой экилаётган далага машинада чиқинди олиб келиб тўкилмоқда.

Навбатдаги шикоят эса Қўқон шаҳридан. Эскирган сув минораси алмаштирилмаяпти. Бунинг оқибатида ичимлик суви исроф бўлмоқда.

Тўртинчи мактуб Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан. 33 мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Улар дарс ўрнига синфхоналарни супуриш билан банд.

Сўнгги бешинчи мактуб эгаси  эса Тошкэнт вилояти Зангиота тумани “Баҳор” супермаркети ёнидаги деҳқон бозоридаги санитарияга зид ҳолатга эътибор қаратади.

Келаётган хатларда акс этганидек, маъмурий масъулиятсизлик – аҳолининг кундалик азобига айланмоқда.

Лекин юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш фақат расмийларнинг эмас, барчанинг иши. Шу боис, ўз ҳудудингиздаги носозликлар, муаммолар ҳақида Элтузга ёзинг. Биз фақат биргаликда жамиятни яхши томонга ўзгартира оламиз!

Видео сизга манзур бўлса, лайк босинг, каналга обуна бўлинг – кўпроқ одамлар бу ҳақда билиб олсин! Шунингдек, фикрингизни комментарияда қолдиринг – кимдир сизга кўмак бериши мумкин! 

Тағин ўқинг
7 december 2018
Осиё теннис федерациясининг 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манилада ўтган йиллик конгрессида Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятов ...
1 january 2026
31 декабрь оқшомида Зарбдор туманида ЙПХ бошлиғи, майор Сапаров Бурҳон Босимович машинасида уриб юборган пиёда бугун касалхонада вафот этди. ...
9 july 2024
Россиянинг урушдаги талофати, Афғонистондан келтирилаётган ҳавфли ичимлик, Халқ пули деган тушунча йўқлигини айтган ўзбек мулозимига кўрилган чора ва бу 600 ...
1 june 2021
Қашқадарёлик ўқитувчилар вилоят ҳокими топшириғи билан ҳар куни мажбурий марафонда қатнашаётганидан шикоят қилишмоқда. Косон тумани мактабларидан бирида ўқитувчилик қилувчи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...