Асосий мавзулар
15 november 2025

Янги Ўзбекистоннинг ишсизлик ботқоғи

Ишсизлар сони одам сони ортиши билан табиий равишда юқорилаб боради. Статистикада эса бошқача кўриниши мумкин. Лекин реал аҳвол биз ўйлагандан анча ёмон. 

Ҳозирда мамлакатимизда аҳолини иш билан банд қилиш бўйича бутун бошли вазирлик ва йирик лойиҳалар аҳолини фақат рақамларда иш билан банд қилиб кўрсатиш билан шуғулланилаётгандек.

2017 йил Бандлик ва меҳнат вазирлиги таъсис этилди. Ишсизлик бўйича фақат шу ташкилот ҳисобот беради, аллақандай рақамлар тақдим этади. Аммо ушбу рақамлар реал ҳаётдан анча йироқ.

Мазкур вазирлик бераётган статистикалар халқнинг устидан кулишдан бошқа эмас. 2025 йилда ишсизлик даражаси 5.1 фоиз, 2024 йилда бу кўрсаткич 4.1 фоиз бўлган. Ҳозирги кунда меҳнатга яроқли аҳоли 21 миллионни ташкил қилади. Улардан 16 миллион аҳоли иқтисодий фаол, банд деб кўрсатилган. Расмий ишсизлар эса 782 минг нафарни ташкил этади. Шунга ишонасизми?

Бу рақамнинг қандай шакллантиргани ақлга сиғмайди. Биргина мисол — жорий йилнинг октябрида Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов ўтказган халқ қабулида 1075 нафар фуқаронинг 996 нафари иш излаб келган. Бундан билиш мумкин, ҳудудда қарийб 93 фоиз фуқаро ишсиз.

Иш билан таъминланган 16 миллион аҳолининг 5 миллионга яқинини мигрантлар, 4 миллионга яқинини давлат ишчи ходимлари ва тадбиркорлар ташкил этади. 7 миллион аҳоли эса фақатгина мавсумий қурилиш ва деҳқончилик ишлари билан шуғулланади. Улар қишда ишсиз қолади. Йилнинг қарийб ярмини ишсиз ўтказади. Аммо статистикада булар инобатга олинмайди. 

Ваҳоланки, иш билан таъминланди деган қарийб 5 миллион мигрантларнинг мамлакатда иш топа олмагач ёки ишидан қониқмаслиги эвазига хорижга кетишга мажбур бўлишди. 

Халқаро стандартларга кўра, иш билан таъминланмаган фуқароларга давлат томонидан ишсизлик нафақасини бериш тартиби жорий қилингсн. Бунда фуқаро давлатга иш сўраб боради, шартли равишда давлат мурожаатчига имкон қадар иш ёки нафақа тайинлайди. Бизда қонунчилик шартларнинг ўта мураккаблиги стандартларнинг максимал даражада “нафақа тўламасликка” қаратилганлигини кузатиш мумкин. Масалан, фуқаро охирги 5 йил ичида бир ярим йил ишлаган, шартнома тугагандан кейин олти ойдан кейин, нафақа тайинланса ҳам атиги 3 ой, миқдори эса минимум иш ҳақи миқдорида (412 минг сўм) маош олади.

2024 йилда Ўзбекистонда рўйхатга олинган жами жиноятлар 132 298 та бўлиб, 2023 йилга нисбатан 27.1% ошган.

Ҳисоб-китоблардан кўриниб турганидек, жиноятчилар орасида ишсизлар катта рақамни ташкил этади.  12 000 нафар ишсиз шахслар турли кўринишдаги жиноятларни содир этган. Бу ишсизлик ва жиноятчилик ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.

Ёшлар (18–30 ёш) жиноятларда катта улушга эга — 2024 маълумотларига кўра ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар катта фоизни ташкил этади (мисол учун 59.4% ва ёшлар орасидаги иштирок юқорилиги қайд этилган). Бу ёшлар орасида иш билан таъминлаш сиёсати етарли эмаслигини кўрсатади. Ишсизлик, молияавий ожизлик оилаларда ажримлар сонини ҳам кескин ошишига олиб келмоқда. 

Ишсизлик мамлакатни таназзул ёқасига олиб келади. Унинг ортидан инсонларда тушкунлик, стресс ва иқтисодий муаммолар туғилади. Кишиларда жиноятга, қарз олиш, ёлғон ва енгил ҳаётга мойиллик ҳисси ортиб боради. Ишсизликнинг узоқ давом этиши инсонда малака ва тажрибанинг йўқолишига, иқтисодий секинлашув ва ижтимоий беқарорликка сабаб бўлади.

Тағин ўқинг
27 february 2021
26 февраль куни тузилажак «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал- демократик партияси ташаббускори, иқтисод фанлари доктори Хидирназар Аллақулов уйидан куч ишлатар ...
14 december 2020
Вазифасидан вақтинча четлатилган Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов ижтимоий медиада чиқиш қилиб, бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевни коррупцияда айблади. Бош ...
6 may 2016
Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган «Бокиралик юки» фильми муаллифи сифатида ...
24 april 2017
«Ялла» гуруҳининг собиқ солисти бўлган Наргиз Байхонова 24 апрел куни Тошкентнинг Чиғатой қабристонига дафн этилди. 70-80 йиллар ўзбек эстрадаси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...