Cатира
5 january 2016

Янги рассомимиз Elsevar

Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми TUZ редакция топшириғи билан Бухорога йўл олиб янги ҳамкасби билан яқиндан танишиб қайтди.

Рассом TUZ: Машинамга ўтириб Намангандан Бухорога қараб йўлга чиқдим. Ҳазил учун машина ойнасига “Рассом TUZ сафарда” деб ëзиб қўйдим. Бу нарса йўлдаги патрул ҳодимларида ижобий таъсир кўрсатди. Дарров ходаларини кўтариб менга яшил чироқ ëқишди. Баъзи милиция ҳодимлари Eltuz нашридаги карикатураларимни кўрган экан, елкамга қоқиб “баракалла” деб ҳам қўйишди.

Ҳуллас янги йилнинг иккинчи куни Бухорога етиб бордим. Ҳаво 10 даража иссиқ. Қуëш нурида миноралар ярақлаб кўринади. Янги рассомимиз Elsevarнинг устахонаси туристлар билан гавжум эски шаҳарда экан. Рассом чизган миниатюра ва акварел этюдлари туристлар диққат марказида.

  • Тирикчиликдан нолимайман. Лекин ҳаëт фақат бир бурда нондан иборат эмаску. Шу боис Elsevar исми билан беозор карикатуралар чизишни маъқул кўрдим, дейди рассом.

Нега Elsevar деган тахаллус билан ижод қиласиз, деган саволимизга рассом мийиғида кулиб жавоб берди:

-Бу арзимас меҳнатим халқимиз равнақи, поклиги учун. Назаримда ўз маданиятини, халқини, ватанини севмасдан ўзгани, бошқаларни севиб бўлмайди. Ватанни севмоқ имондандир (ҳадис). Шунинг учун Elsevar деб имзо қўйдим расмларга.

Карикатура мен учун сўз ва ифода эркинлиги, ҳамда муаммоларга эътибор қаратиш воситаси. Лекин карикатура кўнгил очиш воситаси эмас. Ман Ўзбекистонни ривожланган жамиятлар қаторидан ўрин олишини истайман. Бир халқ бўлиб шаклланишга ҳалақит берадиган иллатлар – коррупция, гуруҳбозлик, жаҳолат, маънавий қашшоқликни ҳажв қиламан. Бу беозор ҳазилларим маъқул бўлса мамнун бўлардим, деди янги рассомимиз Elsevar.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 january 2022
Рассом Туз
5 october 2020
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ишчи-ходимлари шифохонада коронавирус касаллиги билан оғриган беморлар ётганидан норозилик билдиришмоқда.  Шифохонада ишловчи ҳамширалардан бирининг ...
26 september 2015
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси тарқатган, “Пахта – ризқ-рўзимиз!” сарлавҳали варақада жумладан қуйидаги сўзлар ёзилган. Пахта йиғим ...
5 september 2025
Оқ қуëним аломат,отини қўйдим СаломатДикир-дикир ўйнайди,лимон берсам емайди. Жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шиғирни ўқиб берди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...