Cатира
2 may 2018

«Футболда Муҳаммад Салоҳ номи тилга олинмасин!»

Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик талаби қўйилди.

Бу ҳақда «Элтуз»га исми сир тутилиши шарти билан ТВ тизимида ишловчи ходимлардан бири хабар берди.

Гап шундаки, Ўзбекистон ТВ каналлари орқали 2 май куни олиб кўрсатиладиган футбол чемпионатининг ярим финал ўйинларида Англиянинг «Ливерпуль» футбол жамоасининг Муҳаммад Салоҳ исмли ҳужумчиси Италиянинг «Рома» футбол жамоасига қарши тўп суради.

«Муҳаммад Салоҳ сўнгги бир ҳафтада Месси, Роналду каби футбол юлдузлари даражасига чиқди. Шунинг учун Ўзбекистондаги спорт шарҳловчиларига репортажлари давомида унинг номини тилга олмаслик жуда қийин бўлади», дейди ўзбекистонлик футбол билимдони.

Айни пайтда ижтимоий тармоқда футбол ишқибозларининг Муҳаммад Салоҳ тарафига оғиши кучаймоқда.

«Ливерпуль» футбол клубининг 25 ёшли ҳужумчиси, мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг рақиблар дарвозасига урган ажойиб голларидан рағбатланган айрим ишқибозлар мусулмон бўлишга ваъда беришди.

Тармоқда тарқалган видеоларда инглиз футбол клуби ишқибозларининг «Агар Салоҳ яна бир нечта гол урса, мен ҳам мусулмон бўламан», деб қўшиқ айтаётганини кўриш мумкин.

ТВ ходимининг «Элтуз»га билдиришига кўра, футбол ўйинчисига қўйилган тақиқ, асосан, «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ номига қўйилган табу билан боғлиқдир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 march 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
31 august 2016
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пенсионерларга пенсия пулларини бериш учун мактаб директорларига “Агробанк»ка 100 ...
30 october 2020
Ҳафта ичи сен севасанми, мен севаманми, сен ëмон кўрасанми, мен ëмон кўраманми, деган гаплар билан тўла бўлди. Ҳар ким ...
25 june 2020
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (Uzbek Forum) ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган сезиларли олға силжиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...