Cатира
18 march 2019

Мирзиëев рус хоккейчиларига совға қилган уй пулини киссасидан тўладими?

Яқинда аллақайси «академик» Ўзбекистон Республикасини монархияга трансформация қилиш таклифи билан чиқди.

Афтидан, мамлакат раҳбари очиқчасига лаганбардорликни сезгани ҳам йўқ, бироқ у бирдан, ҳатто мукофот ва рағбатлантиришларда ҳам муайян қонун ва қоидаларга амал қилиши шарт бўлган президент сифатида эмас, балки мутлақ ҳукмдор, подшоҳ каби ҳаракат қила бошлади.

Айнан тўсатдан калласига келиб қолса, давлат хазинасидан белкуракни тўлдириб саховат кўрсатса ҳам ҳеч ким ғинг дея олмайдиган подшоҳ каби.

Мана, масалан, 16 март куни янги пайдо бўлган подшоҳ Тошкентда мамлакат спортини ривожлантиришга ҳали ҳеч бир ҳисса қўшмаган Россия хоккейи ва фигурали учиш юлдузларига квартиралар ҳадя қилишга фармон берди. Мирзиёев бу ҳақда Humo Arena муз саройи очилишида билдирди.

Квартиралар уларга аванс тариқасида берилади – бирдан келишни хоҳлаб, ўз ҳиссаларини қўшиб қолишса, деган умидда. Агар исташмаса, квартираларни бир неча юз минг долларга сотиб, пулни ўзлари билан Россияга олиб кетиб, ўша ерда харжлашлари ҳам мумкин.

Совғага ажратиладиган шунча квартиралар қаердан олинади? Мўъжиза юз бермайди. Совғалар янги элита турар жойлар қуриш учун уйлари бузилиб кўчирилганлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу элита уйлар кимлар учун солинмоқда?

Албатта, келаётган юлдузлар учун, токи улар фонида подшоҳ ярқираб кўринсин. Бироқ, шуниси қизиқки, ҳатто ҳозирги Росия ҳукмдори ҳам ўз спортчиларига ўзбек подшоҳи каби саховат кўрсатаётгани йўқ. Бироқ биз учун бу майда ва аҳамиятсиз, ахир Ўзбекистон – энг бой мамлакат. Кўчирилган аҳоли-чи? Ҳечқиси йўқ, улар ўзимизники, уларга Сирғалининг бирор бурчагидан жой топилиб қолар.

Алишер Илҳомов
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 may 2016
«Миллий тикланиш» газетаси Ўзбекистон президентининг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонида ОАВ вакилларига берган ...
1 february 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
11 july 2016
Туркияда ишлаш борасида вазирликка мурожаат қилган 46 минг чет элликлардан 38 минг кишиниг илтимоси қондирилди. Туркия иш ва ижтимоий ...
15 april 2019
“Элтуз” сайти Тошкентдаги манбаларига асосланиб, олдинги ҳафтада Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Нодир Жўраев Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...