Cатира
2 january 2026

Раҳимжон Раҳмат: «Жундор ҳайвонларга ҳавас қиляпмиз»

збек халқи шубҳасиз дунëдаги барча яратиқлар ичида «энг сабр қиладирғон» туридан. Бошлиқ келиб кўтига тепсаям худога шукр дейди. Лекин буларни орасида ношукрлари ҳам бор. Мана Рахматжон амаки «уй совуқ» деб заява ташабди менга. Амаки сиз ҳеч ТВ кўрмайсизми? Каттани қизи айтган гапни эшитмадингизми? Совуқ бўлиб биз антрактида ëки ëқутистондаги каби минус қирқ даражада эмаску. Уйни ичи сал илиқ бўлса бўлди. Иссиқроқ юнг жўроп¸ икки қат жемпер ва устидан пахталик гуппи кийинг. Уйингиздаги тўнлар падарка учунбас. Кийволинг.

Мана Германияда уйлардаги батарея қулоғини  бураб совуқ қилиб қўйишади. Португалияда умуман иситиш тизими йўқ. Уйди ичи сал илиқ бўлса бўлди. Газни сиз қашшоқлар исинсин деб дўлат сувтекин қилиб қўймайдику. Россия ва Хитойга берворган хозирги мухтарамнинг устози ўз вақтида ўптим қилиб. 

Рахматжон ака қачон қараса касалман деб нолийсиз. Иссиқдан кўра совуқ одамни чиниқтиришини билмайсизми? 

Нега неандерталлар қирилиб йўқ бўкганини биласизми? Билмайсиз. 

Улар қўтосни сўйиб ейишгану лекин қўтосни терисидан пўстин тикиб кийишга эринишган. 

Хомо сапиенс қачон ҳаво исиркан ëки ғор ичидаги гулхан ëнаркан деб ўтирмай шартта пўстин тикиб эгнига кийволган. 

Билишиб қўйиш. 

Майли шунча шукр қилиб тепадагиларга қараб сиғинаëтганларни гапини бердим.

Гуруч орасида курмак қилиб сизни дийдиëнгизни ҳам бераман.

 Лекин аши гап гап. Совуқ уй иссиқ уйдан кўра соғлом!

Мана Рахматжон акани ëзгани: Жундор ҳайвонларга ҳавас қиляпмиз. 

Батарея илиқ, исимайди, қўлингизни қўйсангиз озгина илиқлик сезасиз. Электропеч ишлатамиз. Керак бўлса кечқурун газни ёқиб қўямиз.(Ҳавфли). 

Уй совуқ. Палто ечилмайди. 

Иситиш тизими учун каттагина пул тўлаймиз. Тизим яхши ишламагани учун газ ва электропеч ёқамиз. 

Газ ва электрнинг ҳаражати ошади. 

Мана шуларни классик адолатсизлик деса бўлади. 

Уйида ёш боласи ва касали борларнинг азоби ортади. 

Бу — классик адолатсизлик. 

Бу — халқни қийнаш. 

Бу — халқнинг чўнтагини шилиш. 

Ҳали ҳаволар илиқ, эртага совуқ келса битта машаққатимиз мингта бўлади. 

Каримов даврида ҳам Тошкент шаҳар иссиқлик тизимини модернизасия қилиш ҳақида кўп гапириларди, маблағ ажратилди дейиларди. Лекин натижа йўқ. 

Янги ўзбекистонда ҳам шаҳар иситиш тизимини модернизасия қилиш ҳақида гапирилди. 

Бу совуқ хоналарда азобим чексиз, чунки оёғим, белим оғрийди. Менга ўхшаган касаллар сон мингта. 

Бойнинг, амалдорнинг уйи совуқ эмаслигини хамма билади. 

Муҳтарам амалдорлар, халққа нисбатан адолатсизлик қиляпсизлар. Шуни ўзларинг тушуниб турибсизларми? 

Жонимиздан ўтгани учун гапирамиз. 

Асли гап гапирган одам фойда топмаслигини биламиз. 

Жундор ҳайвонларга ҳавас қиляпмиз.

Раҳимжон Раҳмат

Тағин ўқинг
7 april 2022
Apparell Insider нашри учун махсус ёзилган ушбу мақолада Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми вакили Лин Швайсфурт Ўзбекистон пахтачилигида тизимли мажбурий меҳнат тугатилиши муҳим воқеа бўлса-да, инсон ҳуқуқлари билан ...
28 december 2020
Улуғбек Мирзамуҳаммедов Ўзбекистоннинг элчихона ва консулликларига раҳбар тайинлаш ишларига муттасил равишда аралашиб келган.
5 november 2023
Андижон вилоятидаги Мурувват уйида тарбияланаётган болаларнинг калтакланганлиги юзасидан суриштирув бошланди. 4 ноябрь куни Элтузнинг телеграм каналида Қўрғонтепадаги Мурувват уйида ...
4 august 2016
Ўзининг машҳур «Абдуллажон» филми билан танилган ўзбек кинорежисери Зулфиқор Мусоқов ўзининг фейсбудаги саҳифасида Телевидение орқали цензура қалинган филми юзасидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...