Вақт машинаси
29 december 2025

29 декабрь – СССР ташкил топган кун

1922 йил 29 декабрда имзоланган СССРни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома XX аср сиёсий харитасини бутунлай ўзгартириб юборган ҳужжат бўлди. Бу воқеа нафақат Россия, балки бутун Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон тақдирига ҳам бевосита таъсир кўрсатган.

1920-йилларнинг бошига келиб, собиқ Россия империяси ҳудудида фуқаролар уруши якунланаётган эди. Большевиклар ҳокимиятни қўлга олган бўлса-да, турли ҳудудларда алоҳида совет республикалари (Россия, Украина, Белоруссия ва Кавказ федерацияси) мавжуд эди. 

Рус большевикларига кўра уларни ягона марказга бирлаштириш учун бир қанча сабаблар бор эди. Тарқоқ республикаларни тиклаш ва ягона хўжалик тизимини яратиш. Ташқи хавфлардан ҳимояланиш учун ягона армия зарур эди. «Бутун дунё пролетарларини» ягона байроқ остида бирлаштириш ғоясини Россиянинг эски мустамлакалари ҳудудила амалга ошириш зарур эди.

Иттифоқни тузиш борасида иккита асосий лойиҳа ўртасида баҳс кетган: 

Иосиф Сталиннинг «Автономиялаштириш» режасига кўра, Украина, Белоруссия ва Кавказ республикалари Россия (РСФСР) таркибига мухтор (автоном) ўлка сифатида кириши керак эди. Бу амалда Россиянинг ҳукмронлигини англатарди.

Владимир Ленин Сталиннинг фикрига қарши чиқиб, барча республикалар тенг ҳуқуқли бўлиши ва улар ихтиёрий равишда янги иттифоққа бирлашиши кераклигини таъкидлади. Якунда Лениннинг лойиҳаси қабул қилинди.

1922 йилнинг 29 декабрь куни тўртта республика (РСФСР, Украина ССР, Белоруссия ССР ва Закавказье Социалистик Федератив Совет Республикаси — Арманистон, Озарбайжон, Грузия) давлат делегациялари конференция ўтказиб, СССРни ташкил этиш тўғрисидаги Декларация ва Шартномани маъқулладилар.

Эртаси куни, 30 декабрь куни Советларнинг Бутун иттифоқ I съездида ушбу ҳужжатлар расман тасдиқланди.

Шартноманинг асосий қоидалари

Ушбу ҳужжатда кейинчалик СССРнинг парчаланишига ҳуқуқий асос бўлган муҳим бир банд бор эди:

  • Ҳар бир республиканинг Иттифоқ таркибидан эркин чиқиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
  • Ташқи сиёсат, ташқи савдо, мудофаа ва молия масалалари марказий ҳокимият ихтиёрига берилди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг ўрни

1922 йилда СССР тузилаётган вақтда ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳали ягона республика эмас эди. У пайтда Туркистон АССР (РСФСР таркибида эди).

Бундан алоҳида суверен шаклда Бухоро ва Хоразм Халқ Совет Республикалари мавжуд эди.

Орадан икки йил ўтиб, 1924 йилда ўтказилган «Миллий-ҳудудий чегараланиш» натижасида Ўзбекистон ССР ташкил топди ва у ҳам СССР таркибига «тенг ҳуқуқли» республика сифатида кирди.

Бу шартнома дунё харитасида 69 йил давомида мавжуд бўлган улкан давлатга асос солди. Лекин 1922 йилги шартномада белгиланган «ихтиёрий бирлашиш» ва «чиқиш ҳуқуқи» қоғозда қолган бўлса-да, 1991 йилда республикалар мустақиллик эълон қилаётганда айнан шу ҳуқуқий асосларга таянишган.

Тағин ўқинг
3 april 2017
Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди. Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда. Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз ...
14 july 2017
Ошкоралик ва шаффофликни ўзига шиор қилиб олган Ўзбекистон ҳукумати буғдой ўрим-йиғими мавсумида юз бераётган қонунбузарликлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида ...
10 february 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи психологик мавзу. Анъанавий муҳофазакорларнинг ...
29 october 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...