Вақт машинаси
13 january 2026

13 январь – Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди

1993 йил 13 январда Парижда имзоланган Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция (CWC — Chemical Weapons Convention) инсоният тарихида қуролсизланиш соҳасидаги энг муҳим ва муваффақиятли келишувлардан бири ҳисобланади.

Бунгача мавжуд бўлган халқаро ҳужжатлар (масалан, 1925 йилги Женева протоколи) кимёвий қуролларни фақат урушда қўллашни тақиқлаган эди. 1993 йилги Париж конвенцияси эса нафақат қўллашни, балки, кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни; уларни тўплаш (захира қилиш) ва сақлашни; бошқаларга бериш (экспорт қилиш) ва тарқатишни бутунлай тақиқлади.

Ўзбекистон ҳам ушбу ҳужжатни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган ва 1995 йилда ратификация қилган.

Кимёвий қуролларни йўқ қилиш мажбурияти

Конвенциянинг асосий фарқи шундаки, у аъзо давлатлар зиммасига ўзларида мавжуд бўлган барча кимёвий қурол захираларини ва уларни ишлаб чиқарувчи заводларни тўлиқ йўқ қилиш мажбуриятини юклади.

2023 йил июль ойига келиб, дунё бўйича эълон қилинган кимёвий қурол захираларининг 100 фоизи (қарийб 72,3 минг тонна заҳарли моддалар) муваффақиятли йўқ қилинди.

Биринчи жаҳон урушида иприт ва хлор каби газлардан минглаб одамлар қийналиб ҳалок бўлгани, Икки дарё оралиғидаги урушларда кимёвий қуроллар қўллангани инсониятни қаттиқ хавотирга солган эди. Бу ҳужжат заҳарли газларни «уруш воситаси» сифатида тарих саҳифаларидан ўчиришга хизмат қилди.

Кучли назорат тизими: ОРСW

Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш учун қароргоҳи Гаагада жойлашган махсус халқаро ташкилот— Кимёвий қуролларни тақиқлаш (OPCW) ташкилоти тузилди. Унинг ўзига хослиги шундаки, Инспекторлар исталган вақтда аъзо давлатларнинг кимёвий заводларида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга. 

Ушбу ташкилот тинчлик йўлидаги улкан хизматлари учун 2013 йилда Нобель Тинчлик мукофоти билан тақдирланган.

Париж конвенцияси дунёдаги энг кенг қамровли шартномалардан биридир. Бугунги кунда дунё аҳолисининг 98 фоизи истиқомат қиладиган 193 та давлат ушбу конвенцияни имзолаган.

Тағин ўқинг
19 august 2025
Тошкент шаҳрида қурилаётган Ҳасти Имом мажмуасида жойлашган Ислом цивилизация маркази биносида ёнғин содир бўлди. ФВВвазирлигига кўра, 19 август куни  ...
11 january 2022
Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров Шуҳратовичга сабр тилаймиз. Чунки уйни ўғри урса, буям битта мусибат-да. Жорий йил 4 январ ...
22 march 2017
Йил бошида Истанбулнинг Reina тунги клубидаги қирғин ва ўтган йилнинг ëзида ўзбек ватандошидан 1 миллион 900 минг доллар пулнинг ...
28 november 2025
Қобул маъмурияти Москвага расмий равишда мурожаат қилиб, Россиядаги Марказий Осиёдан борган меҳнат муҳожирлари ўрнини афғонистонликлар билан алмаштиришни таклиф қилди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...